12 957.140 so‘m

increase

29.970

14 702.470 so‘m

decrease

-15.110

156.560 so‘m

increase

0.830

12 957.140 so‘m

increase

29.970

28 февраль, 20:37
Иқтисодиёт

Ўзбекистон давлат қарзи қанчага етди?

2024-йилда мамлакатнинг жами давлат қарзи $5 млрддан ортиққа кўпайди. 

 

Энг асосий кредитор $7,64 млрд билан Жаҳон банки бўлган бўлса, халқаро облигатсиялар орқали жалб қилинган маблағлар $4,1 млрдга етди.

 

Ташқи қарзнинг деярли ярми бюджетни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилган.

Ўзбекистон давлат қарзи қанчага етди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилга нисбатан $5,27 млрдга ошиб, $40,19 млрдни ташкил этди. Ушбу ўсишнинг асосий қисми давлат ташқи қарзи ҳиссасига тўғри келиб, унинг миқдори $33,72 млрд га етган. Ички қарз эса йил давомида $1,19 млрдга ошиб, $6,47 млрдни ташкил этди.

Давлат қарзининг ЯИМга нисбати

Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбати 34,4% дан 35% гача ошди. Прогнозларга кўра, 2025 йилда бу кўрсаткич $45,1 млрд га етиб, ЯИМнинг 36,7% ини ташкил этиши кутилмоқда.

Қарз маблағлари қаерга сарфланди?

2024 йилда ташқи қарз қуйидаги соҳаларга йўналтирилган:

  • Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш – $15,29 млрд (45%)
  • Ёқилғи-энергетика соҳаси – $5,74 млрд (17%)
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги – $2,91 млрд (9%)
  • Уй-жой коммунал хўжалиги – $2,85 млрд (8%)
  • Транспорт инфратузилмаси – $2,85 млрд (8%)

Мавзуга доир: Давлатлар қаердан ёки кимдан қарз олади?


Кимлардан қанча қарз олинган?

Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари:

  • Жаҳон банки – $7,64 млрд
  • Осиё тараққиёт банки – $7,41 млрд
  • Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк – $3,76 млрд
  • Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – $2,88 млрд
  • Осиё инфратузилма инвестиция банки (ОИИБ) – $1,65 млрд
  • Франция тараққиёт агентлиги – $977 млн
  • Ислом тараққиёт банки – $944 млн

Шунингдек, халқаро облигациялар орқали $4,1 млрд маблағ жалб қилинган. Ўзбекистон яқинда умумий қиймати 1,5 млрд долларлик суверен халқаро облигацияларни жаҳон молия бозорларида жойлаштирди, бу эса мазкур турдаги қарзнинг ортишига олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида давлат қарзи миқдори 2025 йилда $45,1 млрдга кўпайиши, яъни ЯИМнинг 36,7 фоизига етиши прогноз қилинмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+