12 099.720 so‘m

increase

15.620

14 223.220 so‘m

increase

25.610

148.900 so‘m

increase

2.180

12 099.720 so‘m

increase

15.620

18 сентябрь, 16:19
Технология

OpenAI ўсмирлар учун хавфсиз ChatGPT версиясини тақдим этади

Унда ота-она назорати, ножўя контентни чеклаш ва фавқулодда вазиятларда ёрдам чораларини кўриш каби имкониятлар мавжуд.

ChatGPT 13 ёшдан катта фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, янги назорат чоралари ойнинг охирида ишга туширилади.

OpenAI ўсмирлар учун хавфсиз ChatGPT версиясини тақдим этади
Фото: AI / Pinkod.uz

OpenAI 17 сентябрь куни 18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун махсус ChatGPT версиясини ишга туширишини эълон қилди. Унда ота-она назорати имкониятлари ҳам бўлади. Компания буни ўсмирлар учун хавфсизликни кучайтириш мақсадида қилмоқда.

Агар фойдаланувчи вояга етмаган бўлса, ChatGPT уни автоматик равишда ёшига мос версияга йўналтиради. Бу версияда зўравонлик ва жинсий мазмундаги контент чекланади. Шунингдек, фавқулодда вазиятларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам жалб қилиниши мумкин.

OpenAI фойдаланувчи ёшини аниқлаш технологиясини ишлаб чиқмоқда. Аммо аниқлик бўлмаганда, ChatGPT одатда 18 ёшдан кичикларга мўлжалланган тартибга ўтади.

Бу янгилик Федерал Савдо Комиссияси OpenAI ва бошқа технологик компаниялардан болалар ва ўсмирлар учун хавфсизлик чораларини тушунтиришни сўраганидан кейин пайдо бўлди. Агентлик чат-ботлар суҳбатдош сифатида ишлаганда қанчалик хавфсизлигини билмоқчи.

OpenAI аввалроқ ҳам ChatGPT “нозик вазиятлар”га қандай муносабатда бўлишини тушунтирган эди. Бунга бир оиланинг даъвоси сабаб бўлган -- улар фарзандининг ўз жонига қасд қилишида чатботни айблашган.

“Биз учун хавфсизлик биринчи ўринда. Бу янги ва кучли технология, вояга етмаганлар эса алоҳида ҳимояга муҳтож”, — деди OpenAI бош директори Сем Альтман.

Август ойида компания ота-оналарга фарзандларининг ЧатГПТдан қандай фойдаланаётганини назорат қилиш имкониятларини тақдим этишини айтганди. Энди улар ҳақида қўшимча маълумот берилди ва бу функциялар ойнинг охирида ишга туширилади.

Янги назорат ота-оналарга:

  • ўз аккаунтини фарзандиники билан боғлаш,
  • чатботдан фойдаланишга вақт чеклови қўйиш,
  • айрим функцияларни ўчириш,
  • чатботнинг жавоб бериш услубини бошқариш,
  • фавқулодда вазиятда хабарнома олиш имконини беради.

Маълумот учун ChatGPT 13 ёш ва ундан катта фойдаланувчилар учун мўлжалланган.

“Бу қарорлар осон эмас, аммо мутахассислар билан маслаҳатлашиб, энг тўғри йўл шу деб билдик”,  — деди Альтман.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+