12 101.840 so‘m

increase

53.000

13 811.830 so‘m

increase

70.130

153.750 so‘m

increase

0.870

12 101.840 so‘m

increase

53.000

3 соат аввал
Банк
54

Муомаладаги банк карталари сони қарийб 75 млн донага етди

2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 74,6 млн тага етди. Йил бошидан бери карталар сони 9,3 фоиз ёки 6,3 млнтага ошди. Карталар ўсишининг асосий қисми Uzum Bank, Anorbank, “Халқ банки” ва “Ҳамкорбанк” ҳиссасига тўғри келди. 

Муомаладаги банк карталари сони қарийб 75 млн донага етди

2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 74,6 млн тага етди. Бу жорий йил бошига нисбатан 6,35 млн тага ёки 9,3 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда Марказий банкнинг тўлов тизими кўрсаткичларига оид маълумотида келтириб ўтилган.

Энг катта ўсиш Uzum Bank’да қайд этилди. Банк карталари сони 6 ой ичида 7,02 млн тагача кўпайди (+1,92 млн дона). 

Anorbank’да карталар сони 1,48 млн тага ёки 41,7 фоизга ошиб, 5,03 млн тага етди. “Халқ банки”да кўрсаткич 1,23 млн тага кўпайиб, 12 млн тадан ошди. “Ҳамкорбанк”да эса карталар сони 1,21 млн тага ёки 31,6 фоизга ўсиб, 5,05 млн тани ташкил этди.

Ушбу тўртта банкдаги ўсиш 5,85 млн донани ташкил этди. Бу мамлакат бўйича карталар сонидаги жами соф ўсишнинг 92 фоизига тенг.

Айни пайтда айрим банкларда карталар сони камайган. TBC Bank’да кўрсаткич 599 мингтага ёки 14,2 фоизга қисқариб, 3,61 млн тага тушди. Tenge Bank’да карталар сони 295 мингтага, “Асакабанк”да 269 мингтага, Hayot Bank’да эса 162 мингтага камайди.

Муомаладаги карталар сони бўйича “Халқ банки” 12 млн дона билан биринчи ўринда турибди. Кейинги ўринларни 7,02 млн дона билан Uzum Bank, 6,75 млн дона билан “Агробанк”, 5,63 млн дона билан “Ипотека-банк”, 5,05 млн дона билан “Ҳамкорбанк” ва 5,03 млн дона билан Anorbank эгаллаган.

Ушбу олти банк ҳиссасига Ўзбекистондаги барча банк карталарининг 55,6 фоизи тўғри келади.

Йил бошидан бери банкомат ва инфокиосклар сони ҳам 40,09 мингтадан 46,68 мингтага етди. Ўсиш 6,59 мингта ёки 16,4 фоизни ташкил этди.

Жами қурилмаларнинг 27,24 мингтаси тўлов ташкилотларига, 18,94 мингтаси тижорат банкларига, яна 500 таси “Ўзинкассатсия”га тегишли. Тўлов ташкилотлари қурилмалари сони олти ойда 4,64 мингтага ошиб, умумий ўсишнинг 70,5 фоизини таъминлади.

Тижорат банкларига тегишли банкомат ва инфокиосклар сони эса 1,95 мингтага ёки 11,4 фоизга кўпайди. Банклар орасида Халқ банки 3 132 та қурилма билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда 1 823 та қурилма билан “Агробанк”, 1 669 та билан “Капиталбанк”, 1 426 та билан “Инфинбанк” ва 1 074 та билан Ipak Yuli Banki турибди.

Бундан ташқари, мамлакатдаги тўлов терминаллари сони йил бошидаги 430,8 мингтадан 448,1 мингтага етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+