12 084.100 so‘m

increase

16.340

14 197.610 so‘m

increase

56.610

146.720 so‘m

increase

1.080

12 084.100 so‘m

increase

16.340

7 кун аввал
Банк

Марказий банк қарори асосида бир қатор банкларнинг лицензиялари қайта расмийлаштирилди

Жумладан, Smart банк номи Open bankʼга ўзгартирилди, “Ҳаёт банк” ва “Анор банк” манзилларини янгилади, шунингдек, Эроннинг “Содерот” банки Тошкентдаги шўбасини акциядорлик жамиятига айлантирди. Шу муносабат билан мазкур банкларга берилган фаолият лицензиялари қайта расмийлаштирилди.

Марказий банк қарори асосида бир қатор банкларнинг лицензиялари қайта расмийлаштирилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ, бир қатор тижорат банкларига берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар қайта расмийлаштирилди. Қарор қуйидаги ўзгаришларга тааллуқли:

Smart bank акциядорлик жамияти номи Open bank акциядорлик жамиятига ўзгартирилгани, шунингдек, унинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгариши муносабати билан лицензия қайта расмийлаштирилди.

“Ҳаёт банк” акциядорлик жамиятининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги боис лицензия янгиланди.

“Анор банк” акциядорлик жамиятининг ҳам жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги сабабли лицензия қайта расмийлаштирилди.

Эроннинг “Содерот” банки Тошкент шаҳридаги шўба банки ташкилий-ҳуқуқий шаклини “шўба” жамият шаклидан ”акциядорлик жамияти“ шаклига ўтказди. Шу билан бирга, банк номи “Содерот банк” этиб белгиланди ва жойлашган ери (почта манзили) ўзгартирилди. Мазкур ўзгаришлар асосида лицензия қайта расмийлаштирилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+