12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

20 март, 18:38
Банк

Марказий банк асосий ставкани 14% га оширди

Мазкур қарор инфляция босими, талабнинг ўсиши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши сабабли қабул қилинди.

Марказий банк асосий ставкани 14% га оширди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил 20 март куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, 14% даражасида белгилашга қарор қилди. Бу қарор инфляция босими, талабнинг ўсиши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши сабабли қабул қилинди.

2025 йил бошидан инфляцияда бироз ўсиш кузатилиб, февраль ойи якунларига кўра 10,1% ни ташкил этди. Бу асосан ёқилғи, коммунал хизматлар, транспорт, таълим ва тиббий хизматлар тарифлари ошиши билан боғлиқ. Нархларнинг ўсиши аҳолининг инфляцион кутилмаларига ҳам таъсир қилиб, улар 15,3% га, тадбиркорларники эса 13,8% га етди.

Сўнгги ойларда ялпи талабнинг ўсиши, жумладан, аҳолига ажратилаётган кредитлар ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг кўпайиши хизматлар инфляциясини юқори даражада ушлаб турибди. Шу боис, Марказий банк пул-кредит сиёсати қатъийлик даражасини оширишга қарор қилди.

Бу орқали инфляцияни жиловлаш, иқтисодиётдаги мувозанатни сақлаш ҳамда ўрта муддатли истиқболда инфляцияни 5% мақсадли даражага тушириш учун етарли шароит яратиш кўзда тутилган.

Йил якунига қадар умумий инфляция 7-8% атрофида бўлиши кутилмоқда. Агар келгуси чоракларда инфляцион босим кутилганидан юқори бўлса, Марказий банк пул-кредит сиёсати қатъийлик даражасини янада ошириш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Қайси банк маҳсулотларида ўзгаришлар бўлади?

Кредит ставкаларидаги ўзгаришлар:

  • Уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш кредитлари – 17,5% → 18%
  • ИҚМК ресурсларидан янги уйлар учун ипотека кредитлари – 19,5% → 20%
  • Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясининг асосий ставкага боғланган кредитлари – 0,5 фоизга оширилади

Фоиз ставкаси ўзгармайдиган кредитлар:

  • Имтиёзли таълим кредитлари – 13,5%
  • Оилавий тадбиркорлик учун айрим кредитлар – ўзгаришсиз қолади

Шунингдек, баъзи омонатлар фоизи асосий ставкага боғлангани сабабли 0,5 фоизга ошади.


Мавзуга доир: Марказий банк асосий ставкаси нима ва у қандай белгиланади?


Маълумот учун асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилиш 2025 йил 24 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+