12 948.100 so‘m

increase

17.990

13 502.280 so‘m

increase

111.860

121.010 so‘m

increase

0.070

12 948.100 so‘m

increase

17.990

18 декабрь, 2024
FinLit

Марказий банк асосий ставкаси нима ва у қандай белгиланади?

Агар асосий ставкага бир сўз билан таъриф бериш керак бўлса, буни пул-кредит сиёсатини бошқариш, деб ҳам аташ мумкин. 

Марказий банк асосий ставкаси нима ва у қандай белгиланади?
Фото: сунъий интеллект

Асосий ставка ўзи нима?

Марказий банк асосий ставкаси — бу Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган қисқа муддатли кредитлар учун белгиланган фоиз ставкаси. У иқтисодиётдаги пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларидан биридир.

Асосий ставка нима учун муҳим?

  1. Инфляцияни назорат қилиш: пулнинг қийматини барқарорлаштириш орқали нархларнинг ҳаддан ташқари ўсиб кетишининг олди олинади.
  2. Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш: кредит олиш шартларини ўзгартириб, иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир қилади.
  3. Валюта курсини бошқариш: миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш учун ишлатилади.

Ана энди бу ерда савол туғилади: асосий ставка юқори бўлгани яхшими ёки паст? Жавоб мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига боғлиқ. Асосий ставка кўтарилиши ёки тушиши эса бевосита талаб ва таклифнинг ўзгаришига олиб келади. Қуйида буни батафсил кўриб чиқамиз.

Асосий ставка кўтарилса нима бўлади?

Қиммат кредитлар: банклар учун кредит олиш қимматлашади, бу эса тижорат банкларининг кредит ставкаларини оширади. Масалан, уй-жой ёки автомобиль сотиб олиш учун олинган кредитлар бўйича тўловлар ортади.

Кам инвестициялар: корхоналар ва аҳоли камроқ қарз олади, чунки кредит фоизлари юқори бўлади. Масалан, янги завод қурмоқчи бўлган компания юқори фоиз ставкаси сабабли лойиҳани кечиктириши мумкин.

Инфляциянинг пасайиши: иқтисодиётдаги пул массаси камаяди ва инфляция босими пасаяди. Бу озиқ-овқат ва хизматларнинг нархлари барқарорлашишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, бу жараёнда миллий валютанинг қадри ҳам яхшиланиши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тарихидаги энг юқори асосий ставка 1994 йил 5 февралда кузатилган бўлиб, 300 фоизни ташкил қилган.


Асосий ставка туширилса нима бўлади?

  1. Арзон кредитлар: банклар учун кредит олиш арзонлашади, бу эса тижорат банкларининг кредит ставкаларини пасайтиради, натижада бизнес ва жисмоний шахслар кўпроқ кредит олади.
  2. Кўпроқ инвестициялар: корхоналар ва аҳолининг кредит олиш фаоллиги ортади, бу иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, янги иш ўринлари яратилади.
  3. Инфляция юқорилаши: пул кўпайгани сабабли нархлар ошиши мумкин, бу эса назоратсиз қолса, инфляцияга олиб келиши эҳтимоли мавжуд. Масалан, озиқ-овқат ёки хизматларнинг нархлари тез кўтарилиши мумкин. Табиийки бу миллий валюта қадрининг тушишига олиб келади.

Ўзбекистонда энг паст ставка 2015 йилда кузатилган бўлиб, ўша вақтда 9 фоизни ташкил қилган.


Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда марказий банк асосий ставкаси 13,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+