Korzinka, Havas ёки Makro: қайси чакана савдо тармоғи энг кўп савдо қилади?
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки беш ойида етти йирик савдо тармоғининг умумий товар айланмаси 7,1 триллион сўмдан ошган. Таҳлил шунингдек, ушбу тармоқлардаги ходимлар сони, уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ва давлат бюджетига тўланган солиқ миқдорларини ҳам ўз ичига олади.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистондаги еттита йирик чакана савдо тармоғининг умумий товар айланмаси 7,1 триллион сўмдан ошган. Ушбу тармоқлар мамлакат чакана савдо бозорининг 43 фоизини эгаллаб турибди.
Йирик савдо тармоқларига Korzinka, Havas, Makro, Olma, Baraka, Magnum ва bi1 киради. Улар беш ой давомида 12 557 турдаги маҳсулотни 1 миллион 907 минг 620 нафар харидорга сотган. Ўртача харид (чек) миқдори эса 72 860 сўмни ташкил қилган.
Солиқ тушумлари
Йирик савдо тармоқларининг давлат бюджетига тўлаган солиқ миқдори қуйидагича:
- Korzinka — 140,45 млрд сўм
- Makro — 17,73 млрд сўм
- Havas — 17,35 млрд сўм
- Olma — 10,45 млрд сўм
- Baraka— 4,99 млрд сўм
- Magnum — 2,34 млрд сўм
- bi1 — 2,15 млрд сўм
Мазкур кўрсаткич бўйича Korzinka энг кўп солиқ тўлаган тармоқ бўлиб, қолган барча тармоқларни бирга ҳисоблаганда ҳам ритейлнинг тўлаган солиқлари миқдорига яқинлаша олмайди.
Ўртача чек миқдори
- Korzinka — 140 452 сўм
- Baraka— 72 575 сўм
- Magnum — 67 112 сўм
- Makro — 54 457 сўм
- Havas — 37 392 сўм
- Olma — 33 632 сўм
- bi1 — 24 447 сўм
Бу ерда ҳам яна Korzinka яққол устунлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларда мос равишда Барака ва Magnum жойлашган.
Ходимлар сони ва иш ҳақи
Етти йирик тармоқда жами 22 760 нафар ходим фаолият юритмоқда. Улар беш ойда жами 655,26 миллиард сўм иш ҳақи олган. Бу ходимлар учун ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 миллион сўмни ташкил қилган.
- Korzinka — 13 173 нафар
- Havas — 3 432 нафар
- Olma — 2 103 нафар
- Makro — 2 068 нафар
- Magnum — 851 нафар
- Baraka— 794 нафар
- bi1 — 521 нафар
Korzinka нафақат савдо ҳажми, балки иш ўринлари яратиш бўйича ҳам пешқадам. Бу унинг инфратузилмаси, дўконлар сони ва хизмат кўрсатиш тармоғининг кенглиги билан изоҳланади. Ундан кейинги ўринларда эса дискаунтер — Havas ва Olma маркетлар тармоғи жойлашган.
Ўртача иш ҳақи
- Korzinka — 6,5 млн сўм
- Baraka— 5,3 млн сўм
- Magnum — 5,1 млн сўм
- Makro — 5 млн сўм
- Havas — 4,4 млн сўм
- Olma — 4,3 млн сўм
- bi1 — 3,8 млн сўм
Бу кўрсаткичларга қараб хулоса қилиш мумкинки, Korzinka нафақат энг кўп ишчи ишлатмоқда, балки энг юқори ўртача иш ҳақини ҳам таклиф қилмоқда.
Аввалроқ, Pinkod Қозоғистоннинг Magnum компанияси Ўзбекистондаги тармоқларини нега ёпаётгани ҳақида ёзган эди.