12 426.830 so‘m

decrease

-20.520

14 566.730 so‘m

increase

20.760

146.960 so‘m

increase

0.880

12 426.830 so‘m

decrease

-20.520

4 соат аввал
Солиқ

KFC, EVOS ва Oqtepa: умумий овқатланиш корхоналари етти ойда 1 трлн сўмга яқин солиқ тўлади

Бу маблағнинг бешдан бир қисми энг йирик 20 та компания ҳиссасига тўғри келган бўлиб, улар орасида KFC, Evos ва Oqtepa Lavash тармоқлари етакчилик қилмоқда.

KFC, EVOS ва Oqtepa: умумий овқатланиш корхоналари етти ойда 1 трлн сўмга яқин солиқ тўлади
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–июль ойларида умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар 963,3 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълумот берди.

Ҳисобот даврида умумий овқатланиш билан шуғулланувчи 20 126 та юридик шахс фаолият юритган. Уларнинг умумий товар айланмаси 10,8 трлн сўмни ташкил этган бўлса, берилган солиқ имтиёзлари ҳажми 108 млрд сўмга тенг бўлди.

Шу билан бирга, соҳага оид энг кўп солиқ тўловчи ТОП-20 корхона жами 184,2 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу эса умумий сумманинг 19,1 фоизини ташкил этади.

Энг кўп солиқ тўловчи корхоналар

Энг кўп солиқ тўлаган компания — халқаро KFC тармоғининг Ўзбекистондаги франшиза ҳисобланган Интернатионал Foodchain бўлди. Бу корхона 7 ойда 55,7 млрд сўмлик солиқ тўловларини амалга оширган.

Иккинчи ўринга эса 37,7 миллиард сўм солиқ тўлаган Mak Food Servis компанияси жойлашди. Ушбу компания мамлакат бўйлаб танилган Evos бренди остида фаолият юритади. 

Кучли учликни эса 21,4 миллиард сўмлик солиқ билан Oqtepa Food Service якунлади — бу корхона машҳур Oqtepa Lavash тармоғининг асосий оператори ҳисобланади.

Тўртинчи ўринни 19,3 миллиард сўмлик солиқ тўлови билан Ketring компанияси эгаллади. Кейинги ўринлардаги корхоналарда солиқ тўловлари сезиларли камаяди. Масалан, машҳур Feed Up фаст-фуд тармоғи 4,9 млрд сўмлик солиқ тўловларини амалга оширган.

Шунингдек, “Савдо” МЧЖ (4,6 млрд сўм), Chef Catering МЧЖ (3,8 млрд сўм), French Pastry МЧЖ (3,5 млрд сўм), MaxwayFood МЧЖ (3,0 млрд сўм), Bellissimo Pizza International МЧЖ (2,8 млрд сўм), Dodo Pizza Tashkent МЧЖ (2,2 млрд сўм) каби машҳур овқатланиш тармоқлари ҳам ТОП-20 талигига кирди.

Солиқлар таркибида энг катта улушни қўшилган қиймат солиғи (78,2 млрд сўм) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (49,6 млрд сўм) эгаллади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+