12 900.000 so‘m

decrease

-20.160

14 595.060 so‘m

decrease

-86.120

157.320 so‘m

decrease

-1.290

12 900.000 so‘m

decrease

-20.160

1 кун аввал
Солиқ

KFC, EVOS ва Oqtepa Lavash: январь-март ойларида ким кўпроқ солиқ тўлаган?

2025 йилнинг биринчи чорагида умумий овқатланиш соҳасидаги савдо айланмаси 4 триллион сўмдан ошди. 

Соҳа бўйича жами 384,2 миллиард сўм солиқ тўланган бўлиб, бунинг 19,2 фоизи энг йирик 20 та солиқ тўловчи корхоналар ҳиссасига тўғри келди.

KFC, EVOS, Oqtepa Lavash ва Feed Up каби брендлар кучли 20 таликдан жой эгаллади.

KFC, EVOS ва Oqtepa Lavash: январь-март ойларида ким кўпроқ солиқ тўлаган?
Фото: AI / Pinkod.uz

Давлат солиқ қўмитаси 2025-йилнинг биринчи чорагида умумий овқатланиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рўйхатини эълон қилди. Ушбу давр мобайнида соҳада 19 963 та юридик шахс фаолият юритган бўлиб, уларнинг умумий товар айланмаси 4,05 трлн сўмни (тахминан 313,8 миллион АҚШ доллари) ташкил этди. 

Мазкур соҳада жами 384,2 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланган. Бу кўрсаткичнинг 73,8 миллиард сўми ёки 19,2 фоизи энг йирик 20 та солиқ тўловчи корхона ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар томонидан 58,9 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланилган. 

Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рўйхатида биринчи ўринни 21,93 миллиард сўмлик солиқ тўловлари билан “International Foodchain” МЧЖ (KFC) эгаллаган. Иккинчи ўринда 16,16 миллиард сўм билан “Mak Food Servis” МЧЖ (EVOS), учинчи ўринда эса 8,61 миллиард сўм билан “Oqtepa-Food-Service” (Oqtepa Lavash) жойлашган. 

Шунингдек, “Ketring” МЧЖ (Uzairways’га тегишли компания), “Feedup Eco” МЧЖ , “Chef Catering” МЧЖ, “Maxway Food” МЧЖ, “Vanilla Food” МЧЖ каби йирик компаниялар ҳам етакчи солиқ тўловчилар сафидан ўрин олган. 

Батафсил маълумотлар қуйидаги инфографикада келтирилган:

Top-20 корхона томонидан тўланган солиқлар таркибига назар ташлайдиган бўлсак, энг катта улуш 30,9 миллиард сўм ёки 41,9 фоиз билан қўшилган қиймат солиғига тўғри келади. Ундан кейинги ўринларда 19,4 миллиард сўм (26,3%) билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 13,5 миллиард сўм (18,2%) билан фойда солиғи, 8,6 миллиард сўм (11,7%) билан ижтимоий солиқ қайд этилган. Бошқа турдаги солиқлар эса 1,4 миллиард сўм ёки 1,9 фоизни ташкил қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+