12 185.110 so‘m

increase

35.560

14 081.110 so‘m

decrease

-6.290

152.580 so‘m

increase

2.140

12 185.110 so‘m

increase

35.560

5 кун аввал
Банк

Капиталбанк 9 ойда 1,1 трлн сўмдан кўпроқ соф фойда олди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,5 фоиз ёки 234,7 млрд сўмга юқоридир.

Капиталбанк 9 ойда 1,1 трлн сўмдан кўпроқ соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

Капиталбанк 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларини ўз ичига олган молиявий ҳисоботини тақдим этди. Унга кўра, банк соф фойдасида ўсиш кузатилган.

Ҳисобот маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида Капиталбанк 1 трлн 156 млрд сўм соф фойда олган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,5 фоизга юқори. Таққослаш учун, 2024 йилнинг 9 ойида банкнинг соф фойдаси 921,9 млрд сўмни ташкил этган эди.

Мазкур даврда банк 5,6 трлн сўмлик фоизли даромадлар олган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга камдир. Шу билан бирга, фоизсиз даромадлар 4,1 трлн сўмни ташкил қилган. Бу аввалги йилга нисбатан 72,8 фоизга кўпроқдир.

Харажатлар қисмида банк ходимлари иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун 795,5 млрд сўм сарфлаган. Даромад солиғи тўлови эса 218,6 млрд сўмни ташкил қилган.


Эслатиб ўтамиз, Капиталбанк 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 602,4 млрд сўм соф фойда олган эди

Ўша пайтда бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга кам бўлган. Бироқ 9 ойлик якунлар бўйича банк соф фойдаси яна ўсишга эришган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+