12 615.070 so‘m

decrease

-19.270

14 754.590 so‘m

decrease

-66.750

162.020 so‘m

decrease

-0.350

12 615.070 so‘m

decrease

-19.270

5 кун аввал
Банк

Капиталбанк соф фойдаси 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 15 фоизга камайди

Банк жорий йилнинг дастлабки олти ойини 602,4 миллиард сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлаган. Рақамлар йирик кўринишига қарамай, бу кўрсаткич Капиталбанк учун ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга камроқдир. 

Капиталбанк соф фойдаси 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 15 фоизга камайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Капиталбанк 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банк жорий йилнинг дастлабки олти ойини 602,4 миллиард сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлаган.

Рақамлар йирик кўринишига қарамай, бу кўрсаткич Капиталбанк учун ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга кам. 2023 йилнинг илк олти ойида банк 712,3 миллиард сўм соф фойда кўрган эди.

Чораклик кесимда қаралганда, Капиталбанк:

  • Январь–март ойларида – 276,4 млрд сўм,
  • Апрель–июнь ойларида эса – 326 млрд сўм соф фойда кўрган.

Капиталбанкнинг жами активлари ҳисобот даври бошига нисбатан 3 трлн сўмдан кўпроққа ортиб, 50,9 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

Умумий олти ой давомида банкнинг фоизли даромадлари 3,6 триллион сўмни ташкил қилган бўлиб, унинг 624,2 миллиард сўми соф фоизли даромад ҳисобланади.

Фоизсиз даромадлар эса шу даврда 2,4 триллион сўмни ташкил қилган. Шу билан бирга, банк 124,8 миллиард сўм даромад солиғи тўлаган.

Барча операцион харажатлар чегириб ташлангач, компания ярим йилликни 602,4 миллиард сўмлик соф фойда билан якунлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+