12 140.910 so‘m

increase

17.530

14 053.100 so‘m

decrease

-41.540

149.410 so‘m

increase

0.220

12 140.910 so‘m

increase

17.530

12 соат аввал
Банк

“Ипотека банк” III чоракда фойда кўришга қайтди

9 ой якунларига кўра, банкнинг соф фойдаси 102,5 млрд сўмни ташкил этди. Фақатгина III чоракда банк 495 млрд сўм соф фойда кўрди.

“Ипотека банк” III чоракда фойда кўришга қайтди
Фото: AI / Pinkod.uz

“Ипотека банк” 2025 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банк учинчи чоракда фойдага чиқиб, молиявий барқарорликни тиклади.

Январь–сентябрь ойларида банкнинг соф фойдаси 102,5 млрд сўмни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,8% камроқ). Фақатгина III чоракда эса банк 495,0 млрд сўм соф фойда кўрди. Бу натижа II чоракдаги 392,5 млрд сўмлик зарарни тўлиқ қоплаб, ижобий динамика қайтганини кўрсатмоқда.

Кредит ва лизинг бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун ажратилган захиралар чорак давомида 2,9 трлн сўмдан 3,5 трлн сўмгача ошди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг III чорагида бу кўрсаткич 1,5 трлн сўм эди. Натижада йиллик ўсиш 137,9 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида банк 8,3 трлн сўмлик фоизли даромадлар олди. Бироқ кредит ва лизинг йўналишидаги эҳтимолий зарарлар туфайли бу йўналишда салбий натижа кўрсатилган. Шу билан бирга, банкнинг фоизсиз даромадлари 3 трлн сўмга етди.

Харажатлар қисмида эса ходимларга тўланадиган маош ва бошқа операцион харажатлар учун 884,4 млрд сўм сарфланди. Шунингдек, банк 3 млрд сўм даромад солиғи тўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+