11 818.070 so‘m

decrease

-35.480

13 788.140 so‘m

decrease

-81.700

141.690 so‘m

decrease

-0.170

11 818.070 so‘m

decrease

-35.480

3 соат аввал
Банк
68

HUMO Ўзбекистонда стейблкоин чиқариш устида ишламоқда

Президент Администрацияси вакили Бобур Ходжаевнинг айтишича, Ўзбекистондаги икки миллий тўлов тизими финтехда турли йўналишларга урғу бермоқда. 

Uzcard сунъий интеллект, кредит скоринги ва антифрод тизимларини ривожлантираётган бўлса, HUMO крипто йўналишида ишлаб, Ўзбекистонда стейблкоин чиқаришга тайёрланмоқда. 

HUMO Ўзбекистонда стейблкоин чиқариш устида ишламоқда

HUMO тўлов тизими Ўзбекистонда стейблкоин чиқариш устида ишламоқда. 

Бу ҳақда Президент Администрациясининг молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаменти раҳбари Бобур Ходжаев Silk Road Finance & Technology Forum доирасидаги FT Live панелида маълум қилди.

Ходжаевнинг айтишича, Ўзбекистондаги икки миллий тўлов тизими — Uzcard ва HUMO ўз инфратузилмаси атрофида финтех экотизимларини шакллантирмоқда. Бунда Uzcard сунъий интеллект, кредит скоринги ва антифрод тизимларига, HUMO эса рақамли активлар йўналишига фаолроқ эътибор қаратмоқда.

“HUMO, масалан, крипто йўналишида жуда фаол. Ўтган йили улар токен чиқарди ва ҳозир Ўзбекистонда стейблкоин чиқариш устида ишламоқда”, деди Ходжаев панелда.

HUMO рақамли активлар бозорига 2025 йилда кирган. Унинг шўба компанияси HUMO Digital томонидан чиқарилган HUMO токени 2025 йил 30 июнда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги реестридан ўтказилган. Токен Ўзбекистон давлат облигациялари билан таъминланган.

Бироқ HUMO Token ва режалаштирилаётган стейблкоин бир хил инструмент эмас. Мавжуд HUMO Token давлат облигациялари билан таъминланган крипто-актив бўлса, стейблкоин қиймати одатда муайян валютага боғланади.

Ўзбекистонда стейблкоинлар учун алоҳида ҳуқуқий режим 2026 йил апрелида тасдиқланган. Марказий банк ва ИЛМА томонидан жорий қилинган “регулятор қумдони” доирасида миллий ёки хорижий валюта билан таъминланган стейблкоинларни чиқариш, уларни тўловларда ва халқаро ҳисоб-китобларда синовдан ўтказишга рухсат берилган.

Бунда алгоритмик, анонимлик функциясига эга ёки бошқа крипто-активлар билан таъминланган стейблкоинларни чиқариш тақиқланган. Дастлаб пилот лойиҳалар 12 ойга мўлжалланади, зарурат бўлса уларнинг умумий муддати уч йилгача узайтирилиши мумкин.

Ҳозирча HUMO стейблкоинининг қайси валютага боғланиши, қачон чиқарилиши, эмиссия ҳажми ва ундан айнан қайси операцияларда фойдаланилиши очиқланмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+