12 129.010 so‘m

increase

37.790

13 968.980 so‘m

increase

124.530

147.990 so‘m

decrease

-1.170

12 129.010 so‘m

increase

37.790

5 соат аввал
Банк
37

Эскроу тизими орқали уй ёки машина олди-сотдисида банк комиссияси қанча бўлади?

Марказий банк ушбу хизмат учун банк комиссияси кўчмас мулк бўйича 206 минг сўмгача, автомобиллар бўйича эса 103 минг сўмгача бўлишини маълум қилди. Мазкур тартиб фақат 9 та давлат улуши мавжуд банклар учун амал қилади, бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатидан келиб чиқиб белгиланади.

Эскроу тизими орқали уй ёки машина олди-сотдисида банк комиссияси қанча бўлади?
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой ва ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошган автомобилларни нақд пулга сотиб олиш мумкин бўлмайди.

Бундай олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумот алмашуви орқали текширилиши маълум қилинган эди.

Бунда харидор битим тасдиқлангунига қадар келишилган маблағни банкдаги эскроу ҳисобварағига киритиши керак бўлади. Мазкур амалиётда банк комиссияси ундирилади. Марказий банк ушбу хизматлар учун комиссия миқдорини маълум қилди:

  • Кўчмас мулк бўйича комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (яъни 206 минг сўмгача).
  • Автотранспорт воситалари бўйича комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан ошмайди (яъни 103 минг сўмгача).

Агар харидор ва сотувчининг ҳисобварақлари битта банкда бўлса, хизмат ҳақи бир марта ундирилади. Агар улар турли банкларда бўлса, комиссия миқдори банклар ўртасида тенг тақсимланади, яъни ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.

Шу билан бирга, агар битим амалга ошмаса ёки бекор қилинса, эскроу ҳисобварағидаги маблағ харидорга қайтарилади.

Марказий банк ушбу максимал комиссиялар фақат давлат улуши мавжуд бўлган 9 та банкда амал қилишини эслатиб ўтди. Ушбу банклар хизматни белгиланган тарифлар асосида кўрсатади. Бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.

Эскроу тартиби

Ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади;
  • Шартнома бўйича келишилган пул маблағлари банк томонидан нақд ёки нақдсиз шаклда эскроу ҳисобварағига кирим қилинади;
  • Агар шартнома тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилса, эскроу ҳисобварағига тарафлар келишган бошланғич маблағ киритилади;
  • Шартнома тўлиқ ёки қисман кредит ҳисобидан амалга оширилганда, бу ҳақда кредит ажратаётган банк нотариусга электрон маълумот юборади;
  • Харидор ёки унинг вакилининг банк картаси, талаб қилиб олингунча ҳисобварағи ёки электрон ҳамёни эскроу ҳисобварағи сифатида қўлланилиши мумкин;
  • Тарафлар шартномани расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилади;
  • Нотариус эскроу ҳисобварағида маблағ мавжудлигини электрон тарзда текшириб, шартномани тасдиқлайди.

Шундан сўнг эскроу ҳисобварағидаги маблағлар сотувчи ёки унинг вакили ҳисобварағига ўтказилади. Уларнинг сўровига кўра маблағлар нақд шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+