12 067.760 so‘m

decrease

-70.910

14 141.000 so‘m

decrease

-35.750

145.640 so‘m

increase

0.280

12 067.760 so‘m

decrease

-70.910

23 сентябрь, 16:06
Иқтисодиёт

Доллар курси икки йиллик минимумга тушди

24 сентябрдан амалда бўладиган АҚШ валютасининг расмий курси 86,10 сўмга арзонлаб, 12 171 сўмни ташкил этди.

Сўнгги марта бундай даражадаги пасайиш 2023 йил сентябрида, яъни бундан икки йил аввал кузатилган эди.

Доллар курси пасайиши ҳам ички ҳам ташқи омилларга боғлиқ бўлмоқда:

Доллар курси икки йиллик минимумга тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда доллар курси яна сезиларли даражада пасайди.

Марказий банк маълумотига кўра, 24 сентябрдан амалда бўладиган АҚШ валютасининг расмий курси 86,10 сўмга арзонлаб, 12 171,03 сўмни ташкил этди.

Сўнгги марта бундай даражадаги пасайиш 2023 йил сентябрида, яъни бундан икки йил аввал кузатилган эди.

Шунингдек доллар ўзининг энг юқори қайд этилган курсидан 830 сўмдан кўпроққа пасайди.

Умуман олганда, сўнгги 10 кун ичида ўзбек сўми долларга нисбатан энг кўп мустаҳкамланган миллий валюталардан бири бўлди.

Инфографика: Mirkanomika Telegram канали.

Курс нега пасаймоқда?

Доллар курсининг пасайишига глобал жиҳатдан АҚШ Федерал резерв тизими томонидан асосий ставканинг сўнгги 9 ой ичида илк бор туширилиши, шунингдек келажакда яна икки марта пасайтирилиш ҳақидаги кутилмалар таъсир қилмоқда.

Бироқ сўмнинг мустаҳкамланишига таъсир этувчи асосий омиллар ички ва ташқи шароитлар билан боғлиқ. Жумладан, 2025 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон $8,4 млрдлик олтин экспортини амалга оширди. Бу кўрсаткич олдинги йиллардаги йиллик натижалардан ҳам юқори.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ҳам ортишда давом этмоқда. Жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич $12,1 млрдни ташкил қилди.

Маълумот учун, Kap Depo инвестиция компанияси октябрь ойи охирига келиб доллар 12 400 сўм атрофида шаклланиши, йил якунида эса 12 510-12 620 сўм диапазонида бўлишини кутмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+