12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 809.130 so‘m

decrease

-12.570

159.440 so‘m

decrease

-0.740

12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

18 июнь, 14:49
Банк

CLICK 2024 йилда 295 млрд сўм соф фойда кўрди

Бу кўрсаткич мамлакатдаги банкларнинг қарийб 70 фоизи қайд этган соф фойдадан юқоридир.

CLICK 2024 йилда 295 млрд сўм соф фойда кўрди
Фото: AI / Pinkod.uz

CLICK тўлов тизими 2024 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания ўтган йилни 295,1 миллиард сўмлик соф фойда билан якунлаган. Бу натижа 2023 йилдаги 205,2 миллиард сўмлик фойдага нисбатан 43,8 фоизга кўпдир.

CLICK’нинг йиллик фойдаси мамлакатдаги банкларнинг 69,4 фоизининг (25 та) фойдасидан юқорироқ. 2024 йил давомида банклар қанча соф фойда олгани билан бу ерда танишиш мумкин.

Шунингдек, компаниянинг умумий тушуми ҳам кескин ошган — 2024 йилда кўрсаткич 42,8 фоизга ўсиб, 516,4 миллиард сўмга етган. CLICK’нинг жами капитал ва мажбуриятлари эса 433,5 миллиард сўмни ташкил этиб, бир йил ичида 65,7 фоизга кўпайган.

Ҳисоботда таъкидланишича, компания 2024 йилда 837,1 миллион сўм миқдорида даромад солиғи тўлаган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Pinkod UZCARD қарийб 1 триллион сўмлик соф фойда билан йилни якунлагани маълум бўлган эди. Мазкур даврда фақат тўртта банк UZCARD’дан кўпроқ фойда кўрган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+