11 994.100 so‘m

increase

6.940

13 420.200 so‘m

increase

26.950

145.790 so‘m

decrease

-0.500

11 994.100 so‘m

increase

6.940

Якин 2 соат ичида
Технология
25

Anthropic янги Claude моделларини чиқарди: улар нималарга қодир?

Anthropic’нинг янги Claude моделлари дастурлаш, илмий тадқиқотлар ва мураккаб техник вазифаларни мустақил бажаришда аввалги версияларидан юқори натижалар кўрсатмоқда. 

Компания синовларида улардан бири 1 000 дан ортиқ AI агентини бошқариб, саккиз кунда операцион тизим прототипини яратган. 

Янги моделлар 30 фоизгача тезроқ ишлайди, улардан фойдаланиш нархи эса 20 фоизга арзонлашган. 

Anthropic янги Claude моделларини чиқарди: улар нималарга қодир?

Американинг Anthropic компанияси 9 ноябрь куни Claude Fable 5.2 ва Claude Mythos 5.2 моделларини тақдим этди. Улар сентябрь ойида чиқарилган Fable 5.1 ва Mythos 5.1 версияларининг янгиланган шакли ҳисобланади.

Компания маълумотларига кўра, янги моделлар дастурлаш, мантиқий фикрлаш ва тасвирларни таҳлил қилишда яхшиланган натижаларни кўрсатмоқда. Шунингдек, улар узоқ давом этадиган мураккаб вазифаларни мустақил бажариш ва бир нечта сунъий интеллект агентлари ишини мувофиқлаштириш имкониятига эга.

Янги моделларнинг нархи ҳам пасайтирилган. Илгари 1 миллион кириш токени учун 10 доллар, чиқиш токени учун 50 доллар тўланган бўлса, эндиликда бу кўрсаткичлар мос равишда 8 ва 40 долларни ташкил этади. Бу аввалги нархларга нисбатан 20 фоизга арзон.

Бундан ташқари, компания янги тезкор режимни ҳам тақдим этди. Ушбу режимда токенларни генерация қилиш тезлиги 2,5 бараваргача ошиши мумкин. Бироқ ундан фойдаланиш нархи икки баравар юқори — 1 миллион кириш токени учун 16 доллар ва чиқиш токени учун 80 доллар.

Anthropic ўтказган синовларда Claude Fable 5.2 дастурлаш бўйича FrontierCode 2.0 тестида 49,1 фоизлик натижа қайд этган. Бу аввалги Fable 5.1 моделининг 32,4 фоизлик кўрсаткичидан 16,7 фоиз пункт юқори. Таққослаш учун, худди шу тестда OpenAI’нинг GPT-6 Astra модели 42,8 фоиз, Google’нинг Gemini 4 Carbon модели эса 41,1 фоиз натижа кўрсатган.

Компания янги моделнинг амалий имкониятларини ҳам намойиш этган. Жумладан, Anthropic муҳандисларидан бири Fable 5.2’га нолдан операцион тизим яратиш вазифасини топширган. Модель саккиз кун давомида 1 000 дан ортиқ сунъий интеллект агентларининг ишини мувофиқлаштириб, ноутбукда ишга тушадиган операцион тизим прототипини ишлаб чиққан.

Anthropic маълумотига кўра, янги модель назарий физикадаги қора туйнуклар билан боғлиқ иккита очиқ масалани ҳам ечган. Бундан ташқари, 1 000 та агент ёрдамида Ферманинг буюк теоремаси исботини компьютер текшира оладиган математик шаклга ўтказиш учун 30 соат сарфланган.

Қуйида интернет фойдаланувчилари ушбу моделлар асосида яратган бир неча намуналар келтириб ўтилади:

Шу билан бирга, Claude Fable 5.2 ва Claude Mythos 5.2 бир хил асосий моделга таянган бўлса-да, улардан фойдаланиш имкониятлари фарқланади.

Claude Fable 5.2 кенг фойдаланувчилар учун чиқарилган. Claude Mythos 5.2 эса киберхавфсизлик ва биотиббиёт тадқиқотларига мўлжалланган бўлиб, ундан фақат Anthropic текширув дастурларидан ўтган ташкилотлар фойдаланиши мумкин.

Ҳар иккала модель 1 миллион токенли контекст ойнасига эга. Бу уларга катта ҳажмдаги ҳужжатлар, дастурий кодлар ва бошқа маълумотлар билан ишлаш имконини беради.

Айни пайтда Claude Fable 5.2 Anthropic платформалари, Amazon Web Services, Google Cloud ва Microsoft Azure орқали фойдаланишга тақдим этилган.

Янги моделлар Anthropic бирламчи оммавий акциялар таклифига (IPO) тайёргарлик кўраётган даврда чиқарилди. Компания 26 октябрь куни АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) IPO бўйича рўйхатдан ўтиш ҳужжатларини тақдим этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+