12 109.020 so‘m

increase

75.740

14 139.700 so‘m

increase

78.810

150.310 so‘m

increase

1.010

12 109.020 so‘m

increase

75.740

15 соат аввал
Бозор
196

Америкалик инвестор АҚШ ва Россиядаги активларини сотиб, Ўзбекистон фонд бозорига инвестиция киритди

Афсонавий инвестор Жим Рожерс 2025 йил охирига бориб портфелини тубдан қайта кўриб чиқди. У АҚШ ва Россиядаги барча активларини сотиб, Ўзбекистон компаниялари акцияларини сотиб олди. Инвестор бу қарорини глобал бозорлардаги циклик хатарлар ва янги ўсиш нуқталарини излаш билан изоҳлади.

Америкалик инвестор АҚШ ва Россиядаги активларини сотиб, Ўзбекистон фонд бозорига инвестиция киритди
Фото: AI/Pinkod.uz

Машҳур америкалик инвестор, Rogers Holdings эгаси Жим Рожерс RBC’га берган янги йил олди интервьюсида муҳим инвестицион қарорини маълум қилди. Унинг айтишича, у 2025 йил охирига келиб АҚШ ва Россиядаги барча акцияларини сотган ва ўз портфелига Ўзбекистон фонд бозорида савдо қилинаётган компаниялар акцияларини қўшган.

83 ёшли инвестор Россия бозорига 2010 йилларда кирган бўлиб, “АФК Система»”, “Аэрофлот”, Москва биржаси, “ФосАгро” акциялари ҳамда федерал қарз облигацияларига эгалик қилган. Бироқ 2025 йилнинг октабр–ноябрь ойларида у Россиядаги барча активларини сотганини тасдиқлади. Шу билан бирга, Рожерс Россия бозорига бўлган ишончини йўқотмаганини, келажакда яна қайтиб инвестиция киритиши мумкинлигини таъкидлади. Ҳозирда унинг рублдаги маблағлари Москва биржасида сақланмоқда.

АҚШ бозорига келадиган бўлсак, Рожерс у ердаги акцияларни сотишига асосий сабаб сифатида узоқ давом этган ўсиш циклининг якунланишига яқинлашаётганини кўрсатди. Унинг фикрича, сунъий интеллект атрофидаги шов-шув фонида бозорда пуфак шаклланиши эҳтимоли кучайган. Жим Рожерс ҳозирча АҚШ бозорида нархлар тушишига пул тикмаяпти, яъни акцияларни шортламаяпти. Инвестор шунчаки Америка акцияларини сотиб, бозорга қайтиш учун қулайроқ вақтни кутиш мақсадида маблағларини асосан нақд долларда сақламоқда.

Ўзбекистон бозорига кириш

Энг эътиборли жиҳатлардан бири Рожерснинг Ўзбекистон фонд бозорига кириши бўлди. Унинг сўзларига кўра, у Тошкент фонд биржасида савдо қилинадиган акцияларнинг аксариятини сотиб олган. Инвестор портфелида фақат ўзбек компаниялари акциялари мавжуд бўлиб, мамлакатнинг суверен облигацияларини сотиб олмаган. Шунингдек, у ўзбек сўмига ишонишини ва валюта рискини хеджламаганини (суғурта) ҳам алоҳида таъкидлади. 

Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 6,8 фоизга мустаҳкамланди.

Жим Рожерс узоқ йиллардан буён Осиё бозорларини истиқболли деб ҳисоблаб келади. У 2007 йилда оиласи билан Сингапурга кўчиб ўтган ва келажак иқтисодий ўсиш маркази Осиё бўлишини бир неча бор таъкидлаган. Ўзбекистон фонд бозорига киритилган инвестиция ҳам ушбу қарашларнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+