12 004.470 so‘m

decrease

-48.990

13 993.610 so‘m

decrease

-33.000

150.220 so‘m

decrease

-2.210

12 004.470 so‘m

decrease

-48.990

1 кун аввал
Бозор
81

5 граммлик олтин қуйма нархи 8 миллион сўмдан пастга тушди

5 граммлик олтин қуйма 28 октябрь ҳолатига 7 миллион 967 минг сўмгача арзонлаб, 10 кун ичида 834 минг сўм қийматини йўқотди. 100 граммли қуйма эса шу муддатда 176 миллион сўмдан 159,3 миллион сўмгача тушган. Жаҳон бозорида олтиннинг бир унцияси рекорд 4 381 доллардан 3 965 долларгача пасайди.

5 граммлик олтин қуйма нархи 8 миллион сўмдан пастга тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон бозорида, шунингдек, жаҳон бозорида олтин нархининг сезиларли пасайиши кузатилмоқда. Марказий банк маълумотига кўра, 28 октябрь ҳолатига 5 граммлик олтин қуйма нархи 8 миллион сўмдан пастга тушди.

17 октябрь куни 8,8 миллион сўмдан ошган 5 граммли қуйма сўнгги кунларда 7 миллион 967 минг сўмгача арзонлашди.

Қуймалар нархи қуйидагича янгиланди:

  • 5 грамм — 7 967 000 сўм
  • 10 грамм — 15 937 000 сўм
  • 20 грамм — 31 867 000 сўм
  • 50 грамм — 79 668 000 сўм
  • 100 грамм — 159 336 000 сўм

Таққослаш учун, 17 октябрь куни 100 граммли қуйма нархи 176 миллион сўмни ташкил этган. Яъни, 10 кун ичида 16,7 миллион сўмлик пасайиш қайд этилди.

Жаҳон бозоридаги вазият

Олтин нархининг Ўзбекистонда арзонлашиши глобал тенденцияларга бевосита боғлиқ. Хусусан, жаҳон бозорида олтиннинг бир унцияси рекорд даражадаги 4 381 доллардан 3 965 долларгача тушди. Хабар тайёрланаётган пайтда эса олтин тахминан 3 972 доллар атрофида савдо қилинмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+