12 128.020 so‘m

increase

29.900

14 419.000 so‘m

increase

65.790

158.520 so‘m

decrease

-0.120

12 128.020 so‘m

increase

29.900

9 соат аввал
Бозор
45

Ўзбекистонда олтин нархи бир йил ичида қарийб 75 фоизга ошди

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кетма-кет еттинчи кун рекорд даражани янгилади. 28 январь куни 5 граммлик олтин қуймасининг нархи қарийб 10,3 млн сўмга етди. Шу билан бирга, жаҳон бозорларида олтин котировкалари тарихда илк бор 5 200 доллардан ошиб, қимматбаҳо металл нархи янги максимумни қайд этди.

Ўзбекистонда олтин нархи бир йил ичида қарийб 75 фоизга ошди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кетма-кет еттинчи кун рекорд даражани қайд этди. 28 январь ҳолатига кўра, бир грамм олтин нархи 1 фоизга ошиб, 2 058 250 сўмни ташкил қилди.

5 граммли олтин қуймаси эса бир кун ичида яна 104 минг сўмга қимматлаб, деярли 10,3 миллион сўмдан сотилмоқда. Икки кун аввал мазкур қуйманинг нархи илк бор психологик муҳим бўлган 10 миллион сўм чегарасидан ошган эди. 

Олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари қуйидагича:

Маълумотларга кўра, Январь ойидан бери олтин нархи 18,85 фоизга кўтарилган. Сўнгги бир йил давомида эса қимматбаҳо металлнинг қиймати 74,7 фоизга ошган.

Жаҳон бозорида олтин нархи

Жаҳон бозорларида ҳам олтин нархи ўсишда давом этмоқда. Сўнгги сутка ичида олтин котировкалари 1,5 фоизга ошиб, янги тарихий рекордни янгилади. Савдолар давомида бир троя унция олтин 5 267 долларгача кўтарилди. Бу бир грамм тоза олтин 169 доллардан ошганини билдиради.

Хабар тайёрланаётган пайтда қимматбаҳо металлнинг бир унсияси 5 259 доллар атрофида савдо қилинмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, олтин нархининг кескин кўтарилишига марказий банкларнинг АҚШ долларига боғлиқликни камайтириш мақсадида олтин захираларини фаол харид қилаётгани, глобал геосиёсий ноаниқликлар ҳамда доллар курсининг заифлашуви асосий омил бўлмоқда. Бу ҳолат олтинни бошқа валюталар эгаларига янада жозибадор қилмоқда.

Йирик молиявий институтлар олтин бозоридаги “булл рун” давом этишини кутмоқда. Хусусан, Деутсче Банк ва Банк оф Америcа таҳлилчиларига кўра, агар ҳозирги шароитлар сақланиб қолса, 2026 йил охирига келиб олтин нархи бир унция учун 6 минг долларгача етиши мумкин.

Шу билан бирга, кумуш нархи ҳам тарихий максимал даражага чиқди. 2026 йил 28 январь ҳолатига кўра, кумуш бир унцияси 115 доллар атрофида савдо қилинмоқда. Кун давомида нарх ҳатто 117,75 долларгача етиб, 100 долларлик чегарани қатъий ортда қолдирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+