12 233.670 so‘m

increase

48.560

14 233.880 so‘m

increase

152.770

154.840 so‘m

increase

2.260

12 233.670 so‘m

increase

48.560

1 кун аввал
Бозор

42-маротаба рекорд: олтин қуймалари нархи яна ошди

15 октябрдан олтин қуймасинг бир грамми 1 млн 683 минг сўмдан белгиланди. Жаҳон бозорида эса олтин нархи бир унция учун $4 200 га яқинлашди.

42-маротаба рекорд: олтин қуймалари нархи яна ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон ва жаҳон бозорида олтин нархи рекордни янгилашда давом этмоқда. 

15 октябрь куни эрталаб жаҳон котировкаларида олтиннинг бир унцияси $4 200 га яқинлашди. Савдо сессияларида максимал нарх $4 191.50 гача кўтарилди. Хабар тайёрланаётган пайтда қимматбаҳо металл $4 181.80 дан савдо қилинмоқда.

Бир грамм соф олтин нархи эса $134.5 долларни ташкил қилмоқда. 

Ўзбекистонда олтин нархи 

Жаҳон бозорида олтиннинг ўсиши Ўзбекистонга ҳам таъсир қилмоқда. Марказий банк маълумотига кўра, 15 октябрдан олтин қуймасинг бир грамми 1 млн 683 минг сўмдан белгиланди. 

Нархлар қуйидагича белгиланди: 

5 грамм — 8 млн 417 минг сўм 

10 грамм — 16 млн 834 минг сўм 

20 грамм — 33 млн 668 минг сўм 

50 грамм — 84 млн 169 минг сўм 

100 грамм — 168 млн 338 минг сўм 

Йил бошидан бери олтин қуймалари 42-маротаба рекорд ўрнатди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+