12 994.590 so‘m

increase

13.700

14 761.850 so‘m

increase

38.920

157.680 so‘m

decrease

-0.990

12 994.590 so‘m

increase

13.700

09 апрель, 18:24
Солиқ

2025 йилнинг I чорагида солиқ тушумлари 48 трлн сўмдан ошди

Жумладан, фойда солиғи бўйича тушум 22 фоизга, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича эса 17,1 фоизга ошди. 

2025 йилнинг I чорагида солиқ тушумлари 48 трлн сўмдан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда 2025 йил I чоракдаги солиқ тушумлари миқдори 48,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

2025 йилнинг дастлабки чорагида солиқ тушумлари 2024 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли - 16,9 фоизлик ўсиш қайд этилди. Жумладан, фойда солиғи бўйича тушум 11,8 триллион сўмни ташкил этиб, 22 фоизга ошди. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 9,8 триллион сўмга етиб, 17,1 фоизга кўпайди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС) 9,3 триллион сўмни ташкил этиб, 20,3 фоизлик ўсишга эришилди.

Акциз солиғи бўйича тушумлар 4,5 триллион сўмни ташкил қилиб, 31,2 фоизга ошган бўлса, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 4,3 триллион сўмни ташкил этиб, 25,2 фоизлик ўсишни кўрсатди. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва солиқсиз тушумлар 3,6 триллион сўмга етиб, 35 фоизлик ўсиш билан ажралиб турди.

Ер солиғи ва мол-мулк солиғи ҳар бири 2,1 триллион сўмни ташкил этиб, мос равишда 11,1% ва 21,1% ўсишга эга бўлди. Аҳолидан олинадиган солиқ (АОС) эса 0,7 триллион сўмни ташкил этиб, 18,4 фоизга кўпайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+