12 074.280 so‘m

increase

37.070

14 218.670 so‘m

increase

147.170

160.860 so‘m

increase

1.240

12 074.280 so‘m

increase

37.070

Якин 2 соат ичида
Солиқ
13

6 нафар топ-блогер 2025 йилда 110,4 млн сўм солиқ тўлаган — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси 110 нафар фаол блогернинг даромади ва солиқ тўловларини ўрганди. Маълумотларга кўра, уларнинг фақат 66 нафари солиқ тўлаган. Шунингдек, 3 млндан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер 2025 йилда 2,7 млрд сўм даромад кўрсатиб, бюджетга 110,4 млн сўм солиқ тўлаган.

6 нафар топ-блогер 2025 йилда 110,4 млн сўм солиқ тўлаган — Солиқ қўмитаси
Фото: AI/Pinkod.uz

Солиқ қўмитаси блогерлар фаолиятида ҳуқуқий мақом ва амалдаги иш кўлами ўртасида номутаносибликлар борлигини маълум қилди.

Қўмитада блогерлар иштирокида ўтказилган учрашувда соҳада энг фаол бўлган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилгани маълум қилинди. Уларнинг 55 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс, 33 нафари якка тартибдаги тадбиркор, 22 нафари эса жисмоний шахс сифатида фаолият юритаётгани аниқланган.

Қўмита хабарида қайд этилишича, бу ҳолат блогерларнинг фаолият кўлами билан уларнинг ҳуқуқий мақоми ўртасида номутаносиблик мавжудлигини кўрсатади.

Шунингдек, 3 млндан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида таҳлил қилинган. Маълумотларга кўра, улар 2025 йил давомида жами 360 та сторис ва 184 та реклама пости жойлаштирган. Расмий ҳисоботларда ушбу блогерларнинг умумий даромади 2,7 млрд сўмни ташкил этгани, бюджетга эса 110,4 млн сўм солиқ тўлангани кўрсатилган.

Учрашувда блогерлик фаолиятидан, хусусан, реклама жойлаштиришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш тартиби тушунтирилди. Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми ходим ёллаш ҳуқуқини бермаслиги эслатилди. Амалда эса айрим блогерлар администратор, ёрдамчи ва бошқа мутахассисларни жалб қилаётгани қайд этилган.

Солиқ қўмитаси блогерлар орасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган ўқув тадбирларини ташкил этишни ҳам таклиф қилди. Қўмита вакиллари блогерлар фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш ва даромадлар шаффофлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Аввалроқ Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда блогерлар фаолиятини солиққа тортиш бўйича янги амалиётларни жорий этишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Қўмитанинг тегишли бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Камола Ахмеджанова “Спутник Ўзбекистон”га берган интервьюсида ўрганишлар натижасида мамлакатда 2 мингдан ортиқ блогер фаолият юритаётгани аниқланганини маълум қилган.

Электрон ҳисоб-фактуралар таҳлилига кўра, ўрганилган 110 нафар блогернинг фақат 66 нафари солиқ тўловларини амалга оширган. Қайд этилишича, шахс блогер сифатида тан олиниши учун камида 10 минг нафар обуначига эга бўлиши керак. Бу борада Россия тажрибаси ҳам ўрганилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+