12 051.710 so‘m

increase

88.930

14 008.910 so‘m

increase

121.320

154.690 so‘m

increase

0.750

12 051.710 so‘m

increase

88.930

7 соат аввал
Иқтисодиёт
36

2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти рекорд суръатларда ўсди

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЯИМи 7,7 фоизга ўсиб, 2021 йилдан буён энг юқори ўсиш кўрсаткичига етди. 

Йил давомида инфляция 9,8 фоиздан 7,3 фоизгача пасайди, экспорт 24 фоизга, ташқи савдо айланмаси 20,7 фоизга ошди.

Иқтисодиётга жалб этилган хорижий инвестициялар 43,1 млрд долларни, олтин-валюта захиралари эса тарихда илк бор 66,3 млрд долларни ташкил этди.

2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти рекорд суръатларда ўсди
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги бир неча йилдаги энг юқори ўсиш суръатларини қайд этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Январь–декабрь ойларида мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 7,7 фоизга ошди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1 фоиз бандга юқори бўлиб, иқтисодий ўсиш 2021 йилдан буён энг юқори даражага етди. Ўша йили Ўзбекистон COVID-19 пандемиясидан кейинги тикланиш босқичида эди.

Иқтисодий фаолликнинг ошишига қарамай, инфляция босими сезиларли даражада пасайди. Йиллик инфляция даражаси 9,8 фоиздан 7,3 фоизгача секинлашди. Шу билан бирга, аҳолининг жами реал даромадлари ўсиш суръати 11,7 фоиздан 9,2 фоизгача пасайди.

2025 йилда мамлакат доимий аҳолиси сони қарийб 700 минг кишига кўпайиб, илк бор 38 миллиондан ошди. 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 38,23 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.

Саноат ишлаб чиқаришида ҳам ўсиш суръатлари бироз тезлашиб, жисмоний ҳажм индекси 6,8 фоизни ташкил этди (2024 йилда — 6,5 фоиз). Қурилиш соҳасида эса сезиларли ўсиш қайд этилиб, тармоқ ҳажми йил давомида 14,2 фоизга кенгайди.

Бундан ташқари, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 4,4 фоиз, чакана хизматлар соҳасида 14,7 фоиз ҳамда ташқи савдо айланмасида 20,7 фоиз ўсиш кузатилди. Хусусан, экспорт ҳажми 24 фоизга, импорт эса 18,5 фоизга ошди. Шу билан бирга, юк айланмаси (+1,9%), йўловчи айланмаси (+5,8%) ва чакана товар айланмасида (+11,2%) ўсиш суръатларининг секинлашгани қайд этилди.


Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил декабрь ойида Олий Мажлис ва халқига йўллаган мурожаатномасида мамлакат ЯИМи илк бор 145 миллиард АҚШ долларидан ошганини маълум қилган эди. Шунингдек, иқтисодиётга жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 43,1 миллиард долларга етди.

2025 йилда Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ҳам тарихий рекорд ўрнатиб, 66,3 миллиард АҚШ долларига етди. Бир йил давомида захиралар ҳажми 25,1 миллиард долларга ошди, бунда энг катта ўсиш олтин захиралари ҳиссасига тўғри келди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+