12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

14 871.640 so‘m

decrease

-106.470

159.750 so‘m

decrease

-2.910

12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

6 кун аввал
Банк

2025 йил биринчи ярим йиллигида “Алоқабанк” соф фойдаси қарийб икки баробар ўсди

2025 йилнинг январь–июнь ойларида “Алоқабанк” 207,6 млрд сўм миқдорида соф фойда кўрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли икки баробар ёки 89,2 фоизга юқори.

2025 йил биринчи ярим йиллигида “Алоқабанк” соф фойдаси қарийб икки баробар ўсди
Фото: AI / Pinkod.uz

“Алоқабанк” 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, банк олти ой давомида 207,6 млрд сўм соф фойда кўрган. 

Ушбу кўрсаткич банк тарихидаги энг юқори ярим йиллик натижа — рекорд даражадаги соф фойда ҳисобланади.

Бу ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан қарийб икки баробар ёки 89,2 фоизга кўпроқдир. Маълумот учун, банк 2024 йилнинг биринчи ярмида 109,7 млрд сўм соф фойда қайд этган эди.

Жорий йилнинг январь–июнь ойларида “Алоқабанк” нинг жами фоизсиз даромадлари 1,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 44,4 фоизга кўпдир.

Шунингдек, фоизли даромадлар ҳам ўсган — 989,8 млрд сўмни ташкил қилган. Бу йўналишдаги ўсиш 42,7 фоизни ташкил этади.

Банк ушбу даврда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар учун 198,9 млрд сўм сарфлаган. Шунингдек, 13 млрд сўмлик даромад солиғи ҳам тўланган.

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, “Алоқабанк” нинг жами кредит портфели 14,8 трлн сўмни ташкил қилган. Шундан 2,7 фоизи ёки 396 млрд сўмлик қисми муаммоли кредитлар (NPL) ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, 1 июнь ҳолатига кўра, “Алоқабанк” муомаладаги жами банк карталари сони 2,1 миллион донани ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+