12 042.050 so‘m

increase

68.150

13 744.800 so‘m

increase

44.260

155.030 so‘m

increase

0.210

12 042.050 so‘m

increase

68.150

1 соат аввал
Банк
34

1,9 трлн сўм фойда олган SQB нега оддий акцияларга дивиденд тўламайди?

Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йилда 1,9 трлн сўм соф фойда олганига қарамай, оддий акциялар бўйича дивиденд тўламайди. 

Банкнинг 40 фоиз улуши UzNIF портфелида бўлиб, жамғарма активлари соф фойданинг камида 50 фоизини дивидендга йўналтириши белгиланган. 

Franklin Templeton бу қарорни SQB капитал базасини мустаҳкамлаш ҳамда банкни IPO ёки хусусийлаштиришга тайёрлаш зарурати билан изоҳлади. 

1,9 трлн сўм фойда олган SQB нега оддий акцияларга дивиденд тўламайди?

Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йил якунлари бўйича оддий акциялар эгаларига дивиденд тўламайди. Банк бу қарорни капитал базасини мустаҳкамлаш ҳамда IPO ёки хусусийлаштиришга тайёргарлик жараёни билан изоҳлади.

30 июнь куни бўлиб ўтган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида банк акциялари бўйича 2025 йил учун дивиденд тўлаш масаласи кўриб чиқилган. Қарорга кўра, имтиёзли акциялар бўйича йиллик 20 фоиз ставкада — ҳар бир акция учун 3,8 сўмдан дивиденд тўланади. Улар бўйича умумий тўлов миқдори 1 млрд 406 млн сўмни ташкил қилади.

Оддий акциялар бўйича эса дивиденд ставкаси 0 фоиз, тўлов миқдори 0 сўм этиб белгиланган. Дивидендлар 10 июлдан 29 августгача акциядорларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши кўзда тутилган.

Мазкур қарор банкнинг 2025 йил якунлари бўйича 1,9 трлн сўм соф фойда олгани фонида эътиборли кўринади. Бозор иштирокчилари банк фойдасининг бир қисми дивиденд сифатида тақсимланишини кутаётган эди.

Яна бир жиҳат “Ўзсаноатқурилишбанк” Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) портфелидаги активлардан бири ҳисобланади. 2025 йил сентябрида банк акцияларининг 30 фоизи UzNIF портфелига ўтказилган, 2026 йил февралида эса жамғарма яна 10 фоизлик улушни олган. Натижада UzNIF’нинг банк капиталидаги улуши 40 фоизга етган.

UzNIF портфелидаги компаниялар бўйича 2030 йилгача соф фойданинг камида 50 фоизини дивиденд тўловларига йўналтириш сиёсати белгиланган. Шунингдек, 2026-йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган компаниялар 2025 йил якунлари бўйича соф фойдасининг камида 50 фоизи миқдорида дивидендлар ва ажратмалар ҳисоблаши кераклиги кўрсатилган.

Шунга қарамай, SQB оддий акциялар бўйича дивиденд тўламаслик қарорини бир овоздан қабул қилган. Openinfo’да эълон қилинган ҳужжатга кўра, йиғилиш кворуми 95,81 фоизни ташкил этган, дивидендлар масаласида овоз беришда иштирок этган акциядорларнинг 100 фоизи “маъқул” деб овоз берган.

Pinkod.uz мазкур масала юзасидан UzNIF бошқарувчиси ҳисобланган Франклин Темплетон компаниясидан изоҳ олди.

Тақдим этилган жавобда оддий акциялар бўйича дивиденд тўламаслик қарори банк капитал базасини мустаҳкамлаш билан изоҳланди. “Мазкур қарорнинг асосий мақсади “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг капитал базасини янада мустаҳкамлашдан иборат”, — дейилади баёнотда.

Franklin Templeton’га кўра, бу қарор SQB акцияларини IPO’га чиқариш ёки банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш доирасидаги трансформация жараёнининг муваффақиятли амалга оширилиши учун муҳим шартлардан бири ҳисобланади.

Компания акциядорлар ҳозирги босқичда дивиденд тўламасликни барча акциядорларнинг инвестициялари қийматини максимал даражада ошириш нуқтаи назаридан энг мақбул ечим деб ҳисоблаганини билдирди. Шу билан бирга, баёнотда келгусида акциядорларга дивидендлар тўланиши кутилаётгани қайд этилган.

UzNIF портфелидаги бошқа компаниялар бўйича эса айрим ҳолларда 2025 йил якунлари бўйича соф фойданинг 50 фоизидан ортиғи дивиденд тўловларига йўналтирилгани айтилган. Қолган компаниялар бўйича тегишли қарорлар кейинги даврда қабул қилиниши кутилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+