12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

14 710.730 so‘m

decrease

-33.720

159.510 so‘m

increase

1.230

12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

5 кун аввал
Иқтисодиёт

Тошкентда уй-жой ижара нархлари қандай ўзгармоқда?

Сергели туманида хонадонлар ижараси энг арзон бўлиб, 1 хонали уй учун нархлар сегментга қараб $297 ва $327 оралиғида ўзгаради.

Энг қиммат ижара нархлари эса Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан жорий йил март ойидаги ижара нархлари таҳлили ўтказилди

2025 йилнинг январь-март ойларида пойтахтда 1, 2  ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса,  4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси

Ўртача таъмирланган уй-жойлар сегментидаги барча ҳажмли хонадонлар нархи тушиши кузатилган:

  • 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6%)
  • 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6%)
  • 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9%)
  • 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7%)

Ҳудудлар кесимида

Энг арзон нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларСергелиОлмазор
1 хонали$297$287
2 хонали$373$347
3 хонали$432$408
4 хонали$443$474

Энг қиммат нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларШайхонтоҳурЯккасарой
1 хонали $345$381
2 хонали$462$528
3 хонали$582$616
4 хонали$617$700

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси:

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар бўйича ижара нархлари ўтган йилнинг март ойига нисбатан қуйидагича ўзгарган:

  • 1 хонали — $411 (ўтган йил март ойида $472), яъни 13,1% га арзонлашган.
  • 2 хонали — $547 (аввал $644), бу 15,0% лик пасайишни ташкил қилади.
  • 3 хонали — $728 (ўтган йили $788 бўлган), 8,5% га камайган.
  • 4 хонали хонадонлар эса бундан мустасно — уларнинг нархи $957 га етиб, ўтган йилги $909 га нисбатан 3,1% га ошган.

Ҳудудлар кесимида

Энг арзон нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларСергелиУчтепа
1 хонали$327$386
2 хонали$417$450
3 хонали$513$534
4 хонали$641$625

Энг қиммат нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларМирободШайхонтоҳур
1 хонали$484$521
2 хонали$731$732
3 хонали$1027$1093
4 хонали$1328$1381

Ижара нархлари olx.uz платформаси орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+