Давлат ОТМлари 2024 йилда қанча даромад кўрди?
2024 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети 927,5 миллиард сўм билан энг катта умумий даромадга эга бўлди.
Ҳозирда фаолият юритаётган ОТМлар ичида эса энг кўп соф даромад 76,17 миллиард сўм билан Жиззах давлат педагогика университетига тегишли.
Шу билан бирга, 12 та олий таълим муассасаси йилни зарар билан якунлади. Улар орасида энг кўп йўқотиш Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига тўғри келиб, қарийб 37 миллиард сўмлик зарар қайд этилган.

Очиқланган маълумотларга кўра, 2024 йилда 72 та давлат олий таълим муассасалари (ОТМ) жами 11,95 трлн сўм даромад олган. Ҳисобот матни Pinkod’да мавжуд.
ОТМ даромадларининг 66,1 фоизи ёки 7,9 трлн сўм қисмини тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар томонидан тўланган маблағлар ташкил этади. Шунингдек, давлат бюджетига олий таълим муассасаларига жами 3,58 трлн сўм маблағ ажратилган (бу жами тушумнинг 30 фоизига тенг). Бундан ташқари, даромадларнинг 3,9 фоизи ёки 469,2 млрд сўм қисми ривожлантириш ишлари учун сарфланган.
Энг кўп даромад олган ОТМлар
Ҳисоботга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2024 йилда энг катта даромадга эга бўлган — 927,5 миллиард сўм. Бу кўрсаткич билан мазкур ОТМ республикадаги барча олийгоҳлар орасида етакчи ҳисобланади. Унинг соф даромади эса 44,79 миллиард сўмни ташкил этган.
Энг кам даромад кўрган ОТМ эса — “Санкт-Петербург Давлат университети”нинг Тошкент шаҳар филиали, у 2024 йилда бор-йўғи 2,4 миллиард сўм даромад олган.
Топ-10 давлат ОТМлари (жами даромад бўйича):
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 927,5 млрд сўм
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети — 574,6 млрд сўм
- Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети — 475,9 млрд сўм
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 473,9 млрд сўм
- Жиззах давлат педагогика университети — 423,9 млрд сўм
- Чирчиқ давлат педагогика университети — 398 млрд сўм
- Фарғона давлат университети — 389,5 млрд сўм
- Урганч давлат университети — 363,9 млрд сўм
- Бухоро давлат университети — 329,2 млрд сўм
- Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети — 327,9 млрд сўм
Мавзуга доир: Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?
Энг кўп соф даромад олган давлат ОТМлари:
2024 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетига қўшиб юборилган Тошкент молия институти эса соф даромад бўйича энг юқори натижани қайд этган — 165,96 миллиард сўм.
Ҳозирда фаолият юритаётган ОТМлар ичида эса Жиззах давлат педагогика университети энг кўп соф даромад олган муассаса сифатида қайд этилган — 76,17 миллиард сўм. Тўлиқ рўйхат:
- Тошкент молия институти (ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибида) — 166,0 млрд сўм
- Жиззах давлат педагогика университети — 76,2 млрд сўм
- Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти — 54,3 млрд сўм
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 44,8 млрд сўм
- Шаҳрисабз давлат педагогика институти — 40,8 млрд сўм
- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети — 38,3 млрд сўм
- Термиз давлат педагогика институти — 31,6 млрд сўм
- Чирчиқ давлат педагогика университети — 27,1 млрд сўм
- Андижон давлат педагогика институти — 22,9 млрд сўм
- Андижон давлат университети — 19,2 млрд сўм
Харажатлар
2024 йил давомида ОТМлар жами 11,4 трлн сўм миқдорида харажат қилган. Умумий даромад ва харажат ўртасидаги фарқ +504,26 млрд сўмни ташкил этган.
Бироқ, 2024 йилни 12 та ОТМ зарар билан якунлаган. Уларнинг айримлари даромади юқори бўлган университетлар қаторида ҳам бор. Масалан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Фарғона давлат университети ва Урганч давлат университети зарар кўрган ОТМлар сирасига киради.
Даромадга нисбатан кўпроқ харажат қилган ОТМлар:
- Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети — -36,99 млрд сўм
- Самарқанд давлат университети — -37,98 млрд сўм
- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти — -37,92 млрд сўм
- Навоий давлат педагогика институти — -32,9 млрд сўм
- Термиз давлат университети — -24,34 млрд сўм
- Урганч давлат университети — -23,58 млрд сўм
- Наманган давлат университети — -18,99 млрд сўм
- Қарши давлат университети — -16,79 млрд сўм
- Бухоро муҳандислик-технология институти — -13,6 млрд сўм
- Самарқанд давлат чет тиллар институти — -3,56 млрд сўм
- Фарғона давлат университети — -12,55 млрд сўм
- Урганч давлат педагогика институти — -379,16 млн сўм
Шунингдек, баъзи ОТМлар йил якунида даромад ва харажат бўйича деярли “ноль” баланс билан чиқди, яъни фойда ҳам, зарар ҳам деярли бўлмаган.