11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

28 август, 2025
Банк
1338

“Евроосиё Банки” тугатилмоқда: Марказий банк лицензияни чақириб олди

Банк устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга етмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинди.

“Евроосиё Банки” тугатилмоқда: Марказий банк лицензияни чақириб олди

Марказий банк 27 август куни “Евроосиё Банки” акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олди

Банк учун ушбу лицензия 2024 йил январида тақдим қилинган эди. Регулятор лицензия чақириб олиниши сабабларини шундай изоҳлади: 

“Банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинди”

Марказий банк қонунчиликка асосан банкни мажбурий тугатиш комиссясини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. 

Қозоғистоннинг “Евроосиё Банки” 2024 йилда Ўзбекистонда банк очиш учун бир неча йиллик уринишлардан кейин лицензия олган эди. Банкнинг Қозоғистонда мижозлар базаси катта, бироқ Ўзбекистонда тўлиқ иш фаолиятини йўлга қўйиш имкони бўлмади. 

Банк 2025 йилнинг биринчи ярмида 51,6 млрд сўм зарар кўриб, мамлакатдаги энг кўп зарар кўрган банклардан бирига айланганди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+