11 997.830 so‘m

increase

18.190

13 967.870 so‘m

increase

66.700

167.310 so‘m

decrease

-0.210

11 997.830 so‘m

increase

18.190

18 февраль, 16:15
Иқтисодиёт
228

Январда ўзбекистонликларнинг инфлятцион кутилмалари пасайди

Январ ойида инфляцион инфляцион кутилмалари пасайиб, келгуси 12 ой учун ўртача прогноз 11,2%ни ташкил этди. Энг юқори кутилмалар Тошкентда қайд этилган бўлса, асосий омил сифатида коммунал тарифлар ошиши кўп тилга олинган.

Январда ўзбекистонликларнинг инфлятцион кутилмалари пасайди
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил бошига келиб инфляцион инфляцион кутилмалари яна пасайишни бошлади. Бу ҳақда Марказий банк ўтказган сўровномаларда келтириб ўтилган

Келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича ўртача прогноз 0,3 фоиз пунктга камайиб, 11,2%ни ташкил этди. Медиан кўрсаткич эса кўп ойлик минимумни янгилаб, 9,5%га тушди (-0,4 фоиз пункт).

Ҳудудлар кесимида Тошкент инфлятсия кутилмалари бўйича рейтингда етакчиликни сақлаб қолди — 12,7%. Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти (12,3%) ва Қорақалпоғистон (12,1%) турибди. Энг паст баҳолар Навоий (9,5%), Сурхондарё (9,9%) ва Хоразм (10%) аҳолиси томонидан билдирилди.

Касблар бўйича энг юқори прогнозлар давлат хизматчиларида (13%), тиббиёт ходимларида (12,8%) ва саноат ишчиларида (12,6%) кузатилди. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ходимлари (9,4%), савдо соҳаси (9,6%) ва туризм бизнеси (9,9%) нисбатан оптимистик баҳолар берди.

Даромадлар кесимида энг юқори кўрсаткич ойига 30 млн сўмдан ортиқ даромад олувчилар орасида қайд этилди — 16,1%. 20–30 млн сўм даромадга эга фуқаролар ўртача 14,5%ни, 15–20 млн сўмлик гуруҳ эса 13,5%ни кўрсатди. 2–4 млн сўм даромад олувчиларнинг прогнози эса 9,6% бўлди.

Прогнозларга таъсир қилувчи омиллар орасида биринчи ўринда коммунал тарифларнинг ошиши қолмоқда — уни респондентларнинг 48%и тилга олган. Шунингдек, энергия ресурслари нархлари (47%) ва транспорт харажатлари (30%) топ-3га кирди. Декабрга нисбатан валюта курсининг тебранишлари бироз кўпроқ қайд этилди — 24% (аввал 23%).

Тадбиркорлар орасида кутилаётган инфлятсия даражаси 10,8%ни ташкил этди ва декабрга нисбатан 0,3 фоиз пунктга камайди. Бироқ медиан кўрсаткич бироз ошиб, 9,8%га етди.

Ҳудудлар бўйича биринчи ўринни Сурхондарё эгаллади — 11,6%. Кейинги ўринларда Қашқадарё ва Қорақалпоғистон (11,1%) турибди. Тошкент эса тўртинчи ўринга тушиб, 11% кўрсаткич қайд этди. Энг паст прогнозлар Тошкент вилояти (10,1%), Бухоро (10,3%) ва Наманган (10,4%)да кузатилди.

Фаолият соҳалари бўйича энг юқори инфляцион кутилмалар юк ташиш (12,8%), таълим (12,7%) ва ИТ (11,8%) соҳаларида қайд этилди. Агробизнес ва савдо вакиллари эса энг паст баҳони берди — 9,8%.

Бизнес прогнозларига таъсир қилувчи омиллар орасида энергия ташувчилар харажатларининг ошиши биринчи ўринга чиқди — 44%. Бу кўрсаткич уй-жой коммунал хизматлари тарифларининг ошишидан (43%) ҳам юқори бўлди. Транспорт харажатлари (35%) бироз камроқ тилга олинган бўлса, валюта курси динамикаси (26%) эса кўпроқ қайд этилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+