12 019.270 so‘m

increase

32.970

13 984.420 so‘m

increase

46.750

165.650 so‘m

increase

2.040

12 019.270 so‘m

increase

32.970

15 сентябрь, 2025
Солиқ
771

Январь-июнь ойларида савдо соҳасидаги товар айланмаси $35,9 млрдни ташкил қилди

2025 йилнинг январь–июль ойларида савдо соҳаси корхоналари давлат бюджетига 20,2 трлн сўм солиқ тўлади. Энг йирик солиқ тўловчилар қаторига Anglesey Food, Total Oil Invest ва Uzum Market каби компаниялар кирди.

Январь-июнь ойларида савдо соҳасидаги товар айланмаси $35,9 млрдни ташкил қилди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–июль ойларида савдо соҳаси корхоналари томонидан 20,2 трлн сўм солиқ тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълумот берди.

Расмий ҳисоботга кўра, мазкур даврда савдо соҳасида фаолият юритаётган 147,2 мингта юридик шахс қайд этилган. Уларнинг умумий товар айланмаси 443,1 трлн сўм, солиқ имтиёзлари ҳажми эса 3,8 трлн сўмни ташкил этган.

ТОП-20 солиқ тўловчилар улуши

Соҳада энг йирик солиқ тўловчилар қаторига кирувчи ТОП-20 корхона умумий ҳисобда 1,58 трлн сўм солиқ тўлаган. Бу кўрсаткич соҳадан тушган умумий солиқларнинг 7,8 фоизини ташкил этади.

Уларнинг товар айланмаси 30,5 трлн сўм (6,9 фоиз улуш), солиқ имтиёзлари ҳажми эса 213,1 млрд сўм бўлиб, умумий имтиёзларнинг 5,6 фоизига тенг.

Энг кўп солиқ тўловчи корхоналар

Рўйхатнинг юқори қисмида қуйидаги йирик компаниялар жой олди:

  • Anglesey Food МЧЖ ХК(Korzinka) – 222,5 млрд сўм,
  • Total Oil Invest МЧЖ – 192,5 млрд сўм,
  • Uzum Market МЧЖ ХК – 137,6 млрд сўм,
  • UNG Petro МЧЖ – 108,1 млрд сўм,
  • “Наманган-Истиқлол Боқи” МЧЖ – 107,5 млрд сўм.

Шунингдек, Asr and Co МЧЖ (90,5 млрд сўм), Intermax Petroleum МЧЖ (75,8 млрд сўм), Grand Pharm Trade МЧЖ (72,9 млрд сўм), Nestle Food МЧЖ (60,2 млрд сўм) ва Alif Moliya МЧЖ (57,7 млрд сўм) ҳам энг кўп солиқ тўловчи корхоналар қаторидан жой олган.

Солиқлар таркибида асосий улушни ҚҚС (35%), акциз солиғи (23,7%) ва фойда солиғи (18,6%) эгаллади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+