Янги iPhone 17e ҳақида: Dynamic Island, А19 чип ва ўзгармаган 60 Hz дисплей
iPhone 17e’нинг бошланғич нархи 599 доллар бўлиши прогноз қилинмоқда. Модель iPhone 15 дизайни асосида ишлаб чиқилиб, Dynamic Island ва А19 чип билан тақдим этилади. Дисплей янгиланиш частотаси эса Apple’нинг бюджет стратегияси сабаб 60 Hz бўлиб қолади.

Хитойлик инсайдер Digital Chat Station берган маълумотларга кўра, Apple iPhone 17e моделида илк бор классик нотчдан воз кечиб, Dynamic Island дизайнига ўтади. Шу билан бирга, қурилма 60 Hz янгиланиш частотасига эга дисплейни сақлаб қолади. Бюджет сегментига мансуб ушбу iPhone 2026 йил февраль ойидаёқ тақдим этилиши мумкин.
iPhone 17e 6,1 дюймли LTPS OLED экран билан жиҳозланади. Дисплей янгиланиш частотаси 60 Hz бўлиб қолади — бу аввалги iPhone 16e модели билан бир хил. Apple бу қарор орқали қурилма таннархини паст даражада ушлаб туришни мақсад қилган. Шу билан бирга, Dynamic Исландънинг қўшилиши Апплеънинг бутун iPhone қаторида ягона, замонавий дизайнни сақлаш истагини кўрсатади.
Қурилманинг ишлаши А19 процессори орқали таъминланади. Ушбу чип TCMC’нинг 3 нанометрли N3P технологияси асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, iPhone 16e’даги А18 чипига нисбатан 5–10 фоизга тезроқ ишлайди. Айрим манбаларга кўра, Apple бюджет модель учун А19’ни бироз чекланган частотада ишлатиши мумкин. Натижада унинг реал унумдорлиги А17 Про даражасига яқин бўлиши эҳтимоли бор.
Муҳим янгиликлардан бири — iPhone 17e дизайни энди iPhone 14 эмас, балки iPhone 15 архитектураси асосида қурилади. Бу эса Dynamic Island’ни қўллаб-қувватлаш билан бирга, янада ингичка рамкалар пайдо бўлишига ҳам йўл очади. Эслатиб ўтамиз, iPhone 16e 2022 йилда тақдим этилган iPhone 14 дизайнини деярли ўзгартирмаган эди.
Миш-мишларга кўра, iPhone 17e ниҳоят MagSafe технологиясига эга бўлиши мумкин. Бу iPhone 16еъдаги энг кўп танқид қилинган камчиликлардан бири эди. Гарчи Digital Chat Station бу функцияни расман тасдиқламаган бўлса-да, MagSafe ва симсиз қувватлаш қўллаб-қувватланса, қурилма Apple’нинг аксессуар экотизимига тўлиқроқ мослашади. Камера қисмида эса ўзгариш кутилмаяпти: 12 мегапикселли олд камера ва 48 мегапикселли асосий камера сақланиб қолади.
Алоқа технологиялари борасида Apple яна тежамкор йўлни танлаган. iPhone 17e C1 ёки C1X 5G модем билан чиқади ва янги N1 симсиз технологияси фақат қимматроқ моделларга қолдирилади. Бу Apple’нинг бюджет ва премиум моделлари ўртасидаги фарқни аниқ сақлаб қолиш сиёсатига мос келади. Шунга қарамай, Face ID юз орқали қулфни очиш тизими ўз ўрнида қолади.
Тақдимот санаси бўйича маълумотлар 2026 йил бошини, аниқроғи февраль ойини кўрсатмоқда. Бу iPhone 16e’нинг 2025 йил февраль ойида тақдим этилганига жуда ўхшайди. Айрим манбаларга кўра, iPhone 17e’нинг оммавий ишлаб чиқарилиши CES 2026 тадбиридан сўнг бошланган.
Нарх масаласида ҳам катта ўзгариш кутилмаяпти. iPhone 17e’нинг бошланғич нархи 599 доллар атрофида бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Apple асосий хотирани 256 GB’га ошириб, нархни ўзгартирмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу фойдаланувчилар учун жиддий устунлик бўлиши мумкин.
Инсайдерларнинг таъкидлашича, iPhone 17e савдоси iPhone 16e’дан ҳам муваффақиятлироқ бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра, iPhone 16e 2025 йил март ойида дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар орасида 6-ўринни эгаллаган. Замонавий дизайн, Dynamic Island ва Apple’нинг энг арзон iPhone модели мақоми янги қурилмага юқори талаб келтириши кутилмоқда.









