12 135.760 so‘m

decrease

-22.370

14 067.770 so‘m

decrease

-98.880

153.400 so‘m

decrease

-0.580

12 135.760 so‘m

decrease

-22.370

7 соат аввал
Бозор
50

Якунланмаётган Click битими ва рекорд ўсиш: 2025 йил Ўзбекистонда стартап экотизими қандай ўзгарди?

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон стартап экотизимининг умумий қиймати 3,9 млрд долларни ташкил этди. Бироқ йил давомидаги инвестицияларнинг қарийб ярми Click ва Halyk Bank ўртасидаги ҳали ҳам регулятор тасдиғини кутаётган битимга тўғри келмоқда.

Якунланмаётган Click битими ва рекорд ўсиш: 2025 йил Ўзбекистонда стартап экотизими қандай ўзгарди?
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон стартап экотизимининг умумий қиймати 3,9 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда IT Park Uzbekistan томонидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинган. 

Айни пайтда Ўзбекистонда қиймати 1 млрд доллардан ошган икки технологик компания мавжуд. Улардан Uzum 2024 йил март ойида, TBC Bank эса 2025 йилда Unicorn (яккашоҳ) мақомига эришган.

2025 йилнинг ўзида мамлакатда яна 250 та янги стартап пайдо бўлди. Йил давомида амалга оширилган инвестиция битимлари сони 140 тага етди. Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 411 фоизга кўпроқ бўлиб, Ўзбекистон стартап бозорида инвесторлар фаоллиги сезиларли даражада ошганини кўрсатади.

Ҳисоботга кўра, 2025 йилда Ўзбекистон стартап экотизимига жами 329 млн доллар инвестиция киритилган. Бироқ ушбу маблағнинг қарийб ярми ҳали якунланмаган битта йирик битим билан боғлиқ.

Гап Click ва Halyk Bank ўртасидаги $153 млн миқдоридаги келишув ҳақида бормоқда. Мазкур битим қарийб 7 ойдан бери Ўзбекистондаги регуляторлар тасдиғини кутмоқда.

Жараён шундаки, Ўзбекистон Марказий банки ушбу битимни тасдиқлаши учун аввало Рақобат қўмитаси розилик бериши керак. Бироқ қонунчиликда белгиланган 2 ойлик муддатга қарамай, жараён чўзилиб кетган. Қозоғистон томонидаги регулятор эса битимни аллақачон тасдиқлаб бўлган.

Агар ушбу битим амалга ошмай қолса, 2025 йилда Ўзбекистон стартап экотизимига киритилган инвестициялар ҳажми қарийб 46 фоизга камайиб кетади.

Киритилаётган инвестицияларнинг асосий қисми хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади. Жами сармоянинг 89,18 фоизи ($293 млн) ташқи инвесторлар томонидан киритилган. Битта битимнинг ўртача ҳажми $18,34 млнни ташкил этади.

Энг йирик инвестициялар қаторида Halyk Bank томонидан киритилган $176,4 млн ҳамда Tencent ва FinSight томонидан киритилган $115 млн бор. 

Маҳаллий инвесторлар ҳиссаси эса жами сармоянинг 10,82 фоизини ёки $35 млнни ташкил этади. Маҳаллий бозорда ўртача битим ҳажми $285 мингга тенг.

Ички бозорда энг фаол инвесторлар қаторига $13,5 млн билан ангел инвесторлар, $7,1 млн билан IT Park Ventures, $5,2 млн билан AloqaVentures ҳамда $5 млн билан TBC Bank киради. 

Ҳисобот яна бир муҳим тенденцияни ҳам кўрсатади: Ўзбекистондаги стартапларнинг қарийб чорак қисми сунъий интеллект (AI) билан боғлиқ лойиҳаларга тўғри келмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+