12 928.270 so‘m

increase

18.470

13 462.210 so‘m

increase

46.350

129.660 so‘m

increase

0.570

12 928.270 so‘m

increase

18.470

13 декабрь, 19:16
Технология

Хўш, қайси бири iPhone?

Янги One UI 7 бета ростдан ҳам Galaxy’ларни Iphone’лаштирмоқдами?

Хўш, қайси бири iPhone?

Декабрь ойининг бошида Samsung узоқ кутилган янгиликни эълон қилди. Компания бу ойда Android 15 асосидаги янги One UI 7 бета версиясини тақдим этди. Ушбу янгиланиш интерфейс, илова иконкалари ва бошқа кўплаб ўзгаришларни ўз ичига олади. Бироқ, интернет фойдаланувчилари ва Phone Arena каби нашрлар  янги тизимдаги ўзгаришлар Samsung’ни қандайдир маънода Apple’нинг iOS дастурий таъминотига ўхшатиб бораётганини таъкидлади. Қуйида биз айнан ушбу янгиликларни кўриб чиқамиз.

Now Bar = Dynamic Island

Янги One UI 7 тизимида жонли билдиришномалар (Now Bar) пайдо бўлди. Улар динамик мини-виджетлар кўринишида бўлиб, айни пайтдаги вазифаларни қулай тарзда кўрсатади. Масалан, таймерлар, овоз ёзиш, мусиқа бошқаруви, қувватлаш жараёни ва бошқа функциялар.

Бу Apple’нинг Dynamic Island функциясига жуда ўхшаш, лекин Samsung ушбу ғояга ўз ёндашувини қўшган:

  • Now Bar қулф экраннинг пастки қисмида жойлашади, бу эса бош бармоқ ёрдамида осон бошқаришни таъминлайди.
  • Телефон қулфдан чиқарилганда юқори чап бурчакда жонли билдиришномалар тугмаси пайдо бўлади. Ушбу тугмани босиш билан Now Bar экраннинг юқори қисмига кенгаяди.

Шундай бўлсада панелнинг кўп хусусиятлари Apple’нинг Dynamic Islandi’га ўхшашдир.

Тезкор созламалар панели

Фото: Ice universe/X

Tезкор созламалар панели тўлиқ қайта ишланган ва энди янада замонавий кўринишга эга.

  • Панель виджетлар ва гуруҳларни қайта тартиблаш ёки ҳажмини ўзгартириш имконини беради.
  • iOS тизимида бўлгани каби юқори ўнг бурчакдан бир марта пастга суриш орқали тезкор созламалар панелига дарҳол кириш мумкин.

Бу ўзгариш аввалги версияларда мавжуд бўлса ҳам, асосий созлама сифатида ишлатилмагани туфайли энди буни ҳақиқий янгилик деб аташ мумкин. Умуман олганда, буни нусха олиш эмас, балки фойдаланувчилар учун қулайлик яратишга қаратилган ёндашув сифатида баҳолаш тўғри бўлади.

Хўш, қайси бири Iphone?

Фото: Phone Arena

Янги One UI 7 қулф экрани, шубҳасиз, кучли iOS хусусиятига эга. Айниқса, биз iOS 17 дан бошлаб кўришга одатланган катта соат белиглари Samsung янгиланишида ҳам мавжуд. Энди бунга iOS’дагидек катта виджетларни қўшинг ва экранни скриншот қилинг. Скриншотни исталган танишингизга кўрсатиб кўринг, катта эҳтимол билан улар қайси бири Iphone эканлигини ажратишга иккиланишади.

Мусиқа виджети

Фото: Ice Universe/X

Экран қулфидан узоқлашмаймиз, телефон қулфда бўлганда мусиқа тингласангиз, бутун фон расми альбом муқовасига ўзгаради, экран пастки қисмида эса мусиқа бошқарув тугмалари қулай жойлашган бўлади. Қайси дастурий таъминот ҳақида гаплашаётганимиз ҳақида иккиланаётган бўлсангиз, биз иккала тизим ҳақида гаплашяпмиз. Бундан аввалги One UI мусиқа тингланаётган пайтда фақат тўртбурчак шаклидаги билдиришномани кўрсатарди, унда эса альбом муқоваси қирқилган ҳолда чиқар эди. Янги услуб кўпроқ эътиборни тортиши мумкин, лекин шубҳасиз, бу iPhone’ларда илгарироқ ишлатилиб келган интерфейсдан олинган тажрибадир.

Баттерия иконкаси

Нафис, чиройли, умуман олганда, бир хил. Фото: Phone Arena

One UI 7’да батарея иконкаси ён томонга айланган ва фоиз рақамлари унинг ичида кўрсатилади. Иконканинг шакли ва қувват олаётганда яшил рангда ёнган кўриниши iOS услуби билан деярли бир хил.

Samsung’даги мазкур ўзгаришларни буткул ёмон деб бўлмайди. Зеро Apple асосчиси Стив Жобс айтганидек,

“Яхши ижодкорлар кўчиради, буюклари эса ўғирлайди”.

Маълумот ўрнида, янги OneUI 7 бета ҳозирда фақатгина Германия, АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия, Польша, Ҳиндистон ва Хитойдагина синов тариқасида тақдим этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+