12 309.990 so‘m

decrease

-10.350

14 666.120 so‘m

increase

51.730

159.640 so‘m

increase

0.280

12 309.990 so‘m

decrease

-10.350

9 соат аввал
Бизнес
66

Хориждаги ватандошлар учун янги медиа-лойиҳа — “МУСОФИР ШОУ” ишга тушди

Лойиҳа хорижда яшаб меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳақиқий ҳаётий ҳикояларини жамлайди ҳамда уларга кўмак олиш ва ўз ҳаётини ўзгартириш имкониятини тақдим этади.

Хориждаги ватандошлар учун янги медиа-лойиҳа — “МУСОФИР ШОУ” ишга тушди

Сўнгги йилларда меҳнат муҳожирлиги минглаб ўзбек оилалари ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Кимдир бир неча ойга кетади, кимдир эса йиллаб хорижда қолади. Ўзбекистонда йўлга қўйилган “МУСОФИР ШОУ” лойиҳаси айнан шу инсонларга — ватанидан узоқда яшаб меҳнат қилаётганларга бағишланган.

Лойиҳа нимаси билан қизиқиш уйғотмоқда?

Шоунинг асосий фарқли жиҳати — унинг очиқ ва қулай эканлигида. Тарихда биринчи бор ушбу лойиҳада дунёнинг исталган мамлакатида туриб, онлайн иштирок этиш ёки кузатиб бориш мумкин. Бундан ташқари, лойиҳа меҳнат муҳожирлиги ҳақида стереотипларсиз, Ўзбекистондаги кўплаб оилалар учун хос бўлган инсоний ҳикоялар ёрдамида сўзлайди.

Шоу турли мамлакатларда яшаб ишлаётган бўлсада, уйи ва оиласи билан турли ришталар орқали боғланган инсонларни ўз сафларида бирлаштиради. Иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашади, хориждаги ҳаёт ҳақида сўзлаб беради ва энг муҳими тегишли ёрдам ҳамда ҳаётий шарт-шароитларини ижобий томонга ўзгартириш имкониятини қўлга киритади. 

Лойиҳа қандай қиёфага эга?

Шоу формати меҳнатмуҳожирларининг ҳақиқийҳаётий ҳикояларига — уларнинг хориждаги йўли, мослашишдаги қийинчиликлари, ҳаётий синовлари ва шахсий ютуқларига асосланади.

Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, мамлакат ташқарисида меҳнат қилаётган муҳожирлар ёки уларнинг оила аъзолари шоу иштирокчисига айланиши мумкин. 

Лойиҳа иштирокчиларга амалий кўмак беришни, шунингдек, қимматбаҳо совғалар — пул маблағлари, маиший техника ва автомобил ютуқларини назарда тутган.

Лойиҳа нима беради?

Лойиҳа яратувчилари қуйидаги асосий мақсадларни ўз олдиларига қўйишган:

  • оилаларни бирлаштирувчи ноёб формат яратиш;
  • ҳаётий ҳикоялар ижобий ўзгаришлар учун асосга айланадиган майдонни шакллантириш;
  • кўнгилочар формат ва совғалар ютиш имкониятини ҳаётга татбиқ этиш.

Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати нимада?

Кузатувчилар фикрича, бундай шоунинг йўлга қўйилиши - меҳнат муҳожирларининг ҳаётий ҳикоялари ва ҳақиқий тажрибасига бўлган эътиборни ифода қилади.

Уларнинг кўпчилиги учун бу лойиҳа экрандаги оддий томоша эмас, балки йиллар давомида кутилган имкониятга айланиши мумкин.

Қандай қилиб батафсил маълумот олиш ва иштирок этиш мумкин?

Лойиҳада иштирок этиш ёки таниш инсонни қўллаб-қувватлаш тартиби ҳақида Капитал-шоунинг қуйидаги расмий манбалари орқали маълумот мумкин:

Сайт: www.musofir.asia

Телеграм-бот: t.me/musofir_shou_bot

Телеграм-канал: t.me/musofir_shou

Инстаграм: instagram.com/musofir_shou

YouTube: youtube.com/@Musofir_Shou

TikTok: tiktok.com/@musofir_shou

Оператор: +998 88 785 1797

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+