12 456.250 so‘m

increase

45.260

14 461.710 so‘m

increase

223.820

158.360 so‘m

decrease

-0.020

12 456.250 so‘m

increase

45.260

4 кун аввал
Иқтисодиёт

Uzum Nasiya ва унинг ҳамкорлари қанча фойда кўради?

2025 йилнинг дастлабки уч ойида Uzum Nasiya’нинг асосий ҳамкорлари TezCoin ва Shaffof-Moliya жами 3,6 триллион сўмлик кредит ажратган бўлиб, бу микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган жами кредитларнинг 64,3 фоизини ташкил этади.

Ундан ташқари, Uzum Nasiya оператори бўлган Solutions Lab АЖ йилнинг биринчи чорагида 155,1 миллиард сўм соф фойда олган.

Uzum Nasiya ва унинг ҳамкорлари қанча фойда кўради?
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан 2025 йил январь-март ойларида жами 6,2 трлн сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредитлашнинг 90 фоизи ёки 5,6 трлн сўмлик қисми микромолия ташкилотлари ҳисобига тўғри келган. 

Ушбу даврда ажратилган кредитлар таркибида онлайн кредитлаш улуши сезиларли даражада ошган. Жами ажратилган кредитларнинг 59 фоизи айнан онлайн шаклда расмийлаштирилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга кўпроқдир. 

Бу кескин ўсиш, асосан, Uzum экотизими доирасида фаолият юритаётган хизматлар орқали амалга ошган. Жумладан, Uzum Market электрон савдо майдончаси, Uzum Tezkor етказиб бериш хизмати ҳамда Uzum Nasiya муддатли тўлов тизимига уланган савдо нуқталари орқали аҳолининг товар ва хомашё харидлари учун кенг миқёсда онлайн кредит ажратилган. 

Ушбу кредитлаш ҳажмини молиялаштиришда эса икки йирик микромолия ташкилоти – TezCoin ва Shaffof-Moliya етакчилик қилмоқда. Биринчи чорак давомида TezCoin томонидан 2,4 триллион сўмлик,  Shaffof-Moliya томонидан эса 1,2 триллион сўмлик онлайн кредит ажратилган. Бу икки ташкилот томонидан берилган маблағлар барча микромолия ташкилотлари ажратган жами кредитларнинг 64,3 фоизини ташкил этади.

Мазкур ташкилотлар акциядорлик жамияти (АЖ) шаклида рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли, уларнинг молиявий натижалари, шу жумладан соф фойдаси очиқланмайди. Бу эса кредитлаш ҳажмлари юқори бўлган бўлса-да, уларнинг реал даромадлилигини таҳлил қилиш имконини чеклайди.

Шунга қарамай, Uzum Nasiya платформасининг оператори бўлган Solutions Lab акциядорлик жамияти сифатида рўйхатдан ўтган. Компания 2025 йил биринчи чораги бўйича молиявий ҳисоботини тақдим қилган. Унга кўра, компания 2025 йилнинг биринчи чорагида 155,1 миллиард сўм соф фойда олган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг худди шу давридаги натижага нисбатан 164,7 фоизга кўпроқдир.

Маълумот учун, Uzum Bank 2025 йил биринчи чорагида соф фойдасини 360 фоиздан кўпроққа ошириб, 37,8 млрд сўм соф фойда олган


Аввалроқ Pinkod Марказий банк таҳлилига асосланиб, маҳсулот харид қилишда банк кредити ва насия савдонинг қайси бири фойдалироқ экани юзасидан таҳлилий мақола эълон қилган эди. Ушбу мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

Банк кредити ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+