12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 809.130 so‘m

decrease

-12.570

159.440 so‘m

decrease

-0.740

12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

16 май, 11:57
Иқтисодиёт

Uzum Market, Olcha ва Glotr маркетплейсларида қалбаки маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди

Қалбаки маҳсулотлар Puma, Lacoste, Adidas, Chanel, Gucci, Samsung ва Bosch каби машҳур халқаро брендлар товар белгилари остида ишлаб чиқарилган ва сотувга қўйилган.

Uzum Market, Olcha ва Glotr маркетплейсларида қалбаки маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди
Фото: AI / Pinkod.uz

Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистондаги айрим йирик онлайн савдо платформаларида контрафакт маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди.

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний маҳсулотларнинг эркин муомалага чиқишининг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини тиклаш мақсадида республика ҳудудида фаолият юритаётган Uzum Market, Olcha ва Glotr электрон савдо платформалари фаолияти ўрганилди.

Мониторинг натижаларига кўра:

  • Uzum Market платформасида 220 дан ортиқ,
  • Olcha ва Glotr платформаларида эса 50 га яқин контрафакт маҳсулотлар савдога таклиф этилаётгани аниқланган.

Ноқонуний маҳсулотлар, асосан, кийим-кечак, косметика воситалари ва маиший техника туркумларида учрамоқда. Улар машҳур халқаро брендлар — Puma, Lacoste, Adidas, Chanel, Eclat, Gucci, Samsung, Bosch товар белгилари остида ишлаб чиқарилган ва сотувга қўйилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқ эгаларининг мурожаатлари асосида “Узум Market” платформасидан бир қатор контрафакт маҳсулотлар савдоси тўхтатилган ва улар тизимдан олиб ташланган.

Шунингдек, қолган аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳам тегишли ҳуқуқ эгаларига расмий равишда хабарномалар юборилган бўлиб, уларнинг муносабатларига асосан қонуний чоралар кўрилиши белгиланган.

Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролардан интеллектуал мулкка оид ҳуқуқлари бузилган тақдирда 1008 қисқа рақамли ишонч телефони ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишларини сўрайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+