UZCARD соф фойдаси биринчи чоракда қарийб 65 фоизга кўпайди
Эълон қилинган молиявий ҳисоботга кўра, компания биринчи чоракни 307,6 млрд сўм соф фойда билан якунлади.
Таққослаш учун биринчи чорак якунларига кўра, фақатгина учта банк — Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Hamkorbank — UZCARD’дан кўпроқ соф фойда олган.

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ — яъни UZCARD тўлов тизими —биринчи чорак якуни бўйича молиявий ҳисоботларини тақдим этди.
Ҳисоботга кўра, компаниянинг соф фойдаси 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 64,9 фоизга ўсиб, 307,6 миллиард сўмни ташкил этди.
Таққослаш учун биринчи чорак якунларига кўра, фақатгина учта банк — Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Ҳамкорбанк— UZCARD’дан кўпроқ соф фойда олган.
Ҳисоботга кўра, белгиланган давр мобайнида соф тушум 74,9% га ошиб, 449,5 млрд сўмга етди. Операцион фойда эса 71,6% га ошиб, 308,1 млрд сўмни ташкил этган.
Компания жами активлари 291,7 млрд ёки 39,6 фоизга кўпайиб, 1 трлн сўмдан ошган. Умумий капитал эса 52,1 фоизга ошиб, 898,1 млрд сўмга етган.
Аввалроқ, Pinkod UZCARD 2024 йилда қарийб 1 триллион сўм соф фойда олгани ҳақида хабар берган эди.