12 831.810 so‘m

decrease

-25.540

14 606.450 so‘m

decrease

-66.360

163.750 so‘m

increase

0.300

12 831.810 so‘m

decrease

-25.540

14 апрель, 19:10
Банк

UZCARD 2024 йилда қарийб 1 трлн сўм соф фойда олди

Бу 2023 йилдаги натижалар билан солиштирилганда, 62,9 фоизга ёки 368,9 миллиард сўмга кўпроқдир. 

Банк тизими билан таққослаганда, Ўзбекистондаги 36 та банкдан фақатгина 4 таси йилни UZCARD'дан юқори фойда билан якунлаган.

UZCARD 2024 йилда қарийб 1 трлн сўм соф фойда олди
Фото: Pinkod.uz

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ — яъни UZCARD тўлов тизими — 2024 йил якунларига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Компания ўтган йилда 955,7 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўрган. Бу 2023 йилдаги натижалар билан солиштирилганда, 62,9 фоизга ёки 368,9 миллиард сўмга кўпроқдир. Молиявий кўрсаткичлардаги бундай кескин ўсиш UZCARD’нинг тўлов инфратузилмаси, технологик имкониятлари ва бозор улушини фаол кенгайтиргани билан боғлиқ.

Маълумотларга кўра, 2024 йил давомида компаниянинг умумий тушуми 1,3 триллион сўмни ташкил қилган. UZCARD’нинг активлари эса йилдан-йилга мустаҳкамланиб, 199,4 миллиард сўмга ёки 37 фоизга ўсиб, 736,2 миллиард сўмга етган. Шунингдек, компаниянинг ўз маблағлари — яъни жами капитали — 2024-йил охирида 590,6 миллиард сўмга етган.

Шу билан бирга, компания мажбуриятлари ҳам сезиларли даражада ошган. Ҳисоботда қайд этилишича, 2023 йилга нисбатан икки баробарга кўпайган мажбуриятлар 145,7 миллиард сўмни ташкил қилган.

Қизиғи шундаки, 2024 йилда кўрилган соф фойда ҳажми бўйича UZCARD нафақат тўлов тизимлари ичида, балки молиявий сектордаги кўплаб йирик банклардан ҳам олдинга ўтиб кетган. 

Фақатгина тўртта банк — Ўзбекистон Миллий банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Капиталбанк — бу борада ундан юқорироқ натижага эришган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+