12 196.000 so‘m

increase

3.940

14 141.260 so‘m

increase

144.780

151.740 so‘m

increase

8.740

12 196.000 so‘m

increase

3.940

4 соат аввал
Банк
28

Uzcard 2025 йилда акциядорларига қарийб 1,1 трлн сўм дивиденд тўлади

Uzcard 2025 йилда ўз акциядорларига 1 триллион 89 миллиард сўмдан зиёд дивиденд тўловларини дивиденд тўлаш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу сумманинг қарийб 990 миллиард сўми йил якунигача, қолган қисми эса 2026 йилнинг февралигача тўлиқ тўлаб берилган. Компаниянинг соф фойдасидан ажратилган ушбу дивидендлар унинг асосий эгалари — IMC-CAPITAL МЧЖ (75%) ҳамда Камрон Акбаровга (25%) йўналтирилган.

Uzcard 2025 йилда акциядорларига қарийб 1,1 трлн сўм дивиденд тўлади
Фото: AI/Pinkod.uz

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (Uzcard) 2025 йил давомида ўз акциядорларига жами 1 триллион 89 миллиард сўмдан ортиқ (1 089 408 000 минг сўм) дивиденд тўлаш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда компаниянинг халқаро стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисоботида маълум қилинган.

Компаниянинг устав капитали 50 миллион дона оддий акциядан иборат (ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 сўм). 2025 йилда акциядорлар қарорига кўра дивидендлар икки қисмга бўлиб эълон қилинган:

  • 2024 йил якунлари бўйича: 252,4 миллиард сўм (252 420 000 минг сўм). Бу ҳар бир акция учун 5 048 сўмдан тўғри келади.
  • 2025 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича: 836,9 миллиард сўм (836 988 000 минг сўм). Бу ҳар бир акция учун 16 740 сўмни ташкил қилди.

Эълон қилинган жами дивидендлар суммасидан 989,8 миллиард сўми (989 882 696 минг сўм) 2025 йилнинг ўзида нақд пул кўринишида тўлаб берилган. Қолган қарзлар (3-чорак учун) эса ҳисобот санасидан кейин, яъни 2026 йилнинг 16 январь (91,6 млрд сўм) ва 5 февраль (43,1 млрд сўм) кунлари акциядорларга тўлиқ тўлаб берилган.

Компаниянинг соф фойдасидан ажратиладиган ушбу улкан маблағлар унинг асосий эгаларига йўналтирилади. 2025 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Uzcard акцияларининг эгалари қуйидагилар:

  • IMC-CAPITAL МЧЖ — 75% улуш.
  • Акбаров Камрон Анварович — 25% улуш.

Маълумот учун, 2024 йилда компания ўз акциядорларига жами 829,1 миллиард сўм дивиденд эълон қилган бўлиб, шундан 652,7 миллиард сўми нақд пулда, 141 миллиард сўми эса акциядорларнинг компания олдидаги қарздорлигини қоплаш ҳисобига (зачет) ушлаб қолинган эди.

Uzcard бошқаруви ва аксиядорлари ҳақида

Компаниянинг кузатув кенгашига қуйидаги шахслар киради:

  • Акилов Акбар Анварович — Кузатув кенгаши раиси

  • Юсупов Азиз Азаматович — Кузатув кенгаши аъзоси

  • Акбаров Камрон Анварович — Кузатув кенгаши аъзоси

  • Садиков Улуғбек Захирович — Кузатув кенгаши аъзоси

  • Турсунбаэв Жасур Равшанбек ўғли — Кузатув кенгаши аъзоси

Акилов Акбар Анварович 2024 йилдан бери компанияни бошқариб келаётган “UCMG” МЧЖда 25 фоизлик улушга эга. Компаниянинг қолган 75 фоиз қисми эса “IMC-Capital” МЧЖ хорижий компаниясига тегишли. “IMC-Capital” ўз навбатида бошқа бир хорижий Berill Holding Company Limited компаниясига қарашли бўлиб, ушбу компания директори сифатида Азиз Юсупов кўрсатилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+