12 196.000 so‘m

increase

3.940

14 141.260 so‘m

increase

144.780

151.740 so‘m

increase

8.740

12 196.000 so‘m

increase

3.940

2 соат аввал
Банк
23

Uzcard 2025 йилда 1,3 трлн сўм фойда кўрди

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ 2025 йилда 2,17 трлн сўм тушум ва 1,3 трлн сўм соф фойда қайд этди. 

Бироқ компания томонидан тўланган фойда солиғи миқдори атиги 6 млрд сўмни ташкил қилган. 

Бунга Uzcard’нинг IT-Park резиденти сифатида фойда солиғи бўйича берилган имтиёзлардан фойдаланиб келаётгани сабаб бўлган.

Uzcard 2025 йилда 1,3 трлн сўм фойда кўрди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” (Uzcard бренди) 2025 йил учун халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосида тайёрланган мустақил молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот Ernst & Young халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий хулоса билан тасдиқланган.

2025 йилда компаниянинг харидорлар билан тузилган шартномалардан олган жами тушуми 2,17 триллион сўмни ташкил этди. Таққослаш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 1,29 триллион сўм бўлган.

Даромаднинг асосий қисми қуйидаги манбалардан шаклланган:

  • Транзаксиялар протсессингидан олинган комиссиялар — 1,94 триллион сўм
  • Транзаксион бўлмаган процессинг комиссиялари — 230,6 миллиард сўм
  • Бошқа тушумлар — 2,6 миллиард сўм

2025 йил якунига кўра компаниянинг операцион фойдаси 1,51 триллион сўмни ташкил этди (2024 йилда — 903,9 млрд сўм). Йил якунида соф фойда 1,3 триллион сўмга етди. Таққослаш учун, 2024 йилда Uzcard 955,7 млрд сўм соф фойда кўрган.

Ҳисоботга кўра, компаниянинг жами активлари 1,08 триллион сўм, хусусий капитали эса 809 миллиард сўмни ташкил этган.

Солиқ тўловлари

2025 йил давомида бюджетга амалда 6 млрд сўм фойда солиғи тўланган. Бундан ташқари, операцион харажатлар таркибида 69,99 миллиард сўм миқдорида бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилган. Ушбу сумма қуйидагилардан иборат:

  • IT Park Uzbekistan га ажратмалар — 38,65 млрд сўм
  • Бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар — 31,34 млрд сўм

Нима учун солиқлар фойдага нисбатан жуда кам?

Компания IT-Park резиденти ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тегишли солиқ ва божхона имтиёзларидан, хусусан, Ўзбекистон ҳудудидаги фаолияти бўйича фойда солиғидан озод қилиниш ҳуқуқидан фойдаланиб келади. Даромаднинг катта қисми айнан солиққа тортилмайдиган даромадлар тоифасига тушган.

Бироқ, қонунчиликдаги ўзгаришларга асосан, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Uzcard IT-Park резиденти мезонларига жавоб беришни тўхтатади ва фойда солиғидан озод қилиш каби имтиёзлар бекор қилинади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+