12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

30 июнь, 16:21
Иқтисодиёт

UzAuto Motors соф фойдаси биринчи чоракда икки баробардан кўпроққа камайди

2025 йилнинг январь–март ойларида компания 637,5 миллиард сўм соф фойда кўрган. Соф фойдадаги йиллик пасайиш 50 фоизни ташкил этиб, бу икки баравардан кўпроқ камайишни англатади.

UzAuto Motors соф фойдаси биринчи чоракда икки баробардан кўпроққа камайди

UzAuto Motors АЖ 2025 йилнинг январь–март ойларини ўз ичига олган биринчи чорак бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда келтирилишича, компания мазкур даврда 637,5 миллиард сўм соф фойда кўрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан сезиларли даражада кам – 2024 йилнинг биринчи чорагида компания қарийб 1,3 триллион сўм соф фойда қайд этган. 

Солиштирма таҳлилга кўра, соф фойдадаги йиллик пасайиш 50,7 фоизни ташкил этиб, бу икки баравардан кўпроқ камайишни англатади.

Бундан ташқари, компаниянинг умумий тушуми ҳам қисқарган. 2025 йилнинг биринчи чорагида тушум 9,7 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 фоизга камайган. Таннарх ҳам 12,5 фоизга қисқарган бўлса-да, бу рентабеллик даражасининг тушишини тўхтата олмаган. Натижада, компаниянинг рентабеллик даражаси 20,4 фоиздан 16 фоизгача пасайган.

Шу билан бирга, компаниянинг харажатлари деярли ўзгармаган ва 1 триллион сўм атрофида сақланиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг учинчи чорагида UzAuto Motors рекорд даражадаги молиявий натижаларни қайд этган эди. Компания ўша даврда қарийб 2,8 триллион сўм (тахминан 213 миллион доллар) миқдорида соф фойда кўргани маълум қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+