12 084.100 so‘m

increase

16.340

14 197.610 so‘m

increase

56.610

146.720 so‘m

increase

1.080

12 084.100 so‘m

increase

16.340

16 соат аввал
Банк

Уй-жой хариди учун субсидия олиш тартиби қандай?

2 октябрь соат 9:00 дан бошлаб 2025 йил учун ажратилган, аммо фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари бўйича аризалар қабул қилиш жараёни қайта очилди.

Pinkod ипотека субсидиясини олиш тартиби ва шартлари ҳақида қўлланма тайёрлади.

Уй-жой хариди учун субсидия олиш тартиби қандай?
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил 2 октябрь куни соат 9:00 дан бошлаб ипотека субсидиялари учун аризалар қабул қилиш жараёни яна очилди. Бу сафар қабул 2025 йил учун ажратилган, бироқ фойдаланилмай қолган субсидиялар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Мазкур субсидиялар орқали фуқаролар янги уй-жой харид қилиш ёки ипотека кредитларининг айрим шартларини енгиллаштириш имкониятига эга бўлишади.

Pinkod ипотека субсидиясини олиш тартиби ва шартлари ҳақида батафсил қўлланмани тақдим этади.

Субсидияларни тақсимлаш тартиби

Субсидияларни беришда ижтимоий мезонлар тизими жорий этилган. Бу тизимга кўра, ҳар бир ариза топширувчи турли мезонлар бўйича балл тўплаб, умумий рейтингда ўз ўрнини эгаллайди. Энг кўп балл йиққан фуқаролар субсидияни олиш имкониятига эга бўлади.

Даромад мезонлари

Ҳудудлар (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) бўйича:

  • МҲТЭКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача (3 118 500 – 8 085 000 сўм) → 10 балл
  • МҲТЭКМнинг 7–8 баробари (8 085 000 – 9 240 000 сўм) → 5 балл

Тошкент шаҳри бўйича:

  • МҲТЭКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача (3 118 500 – 9 240 000 сўм) → 10 балл
  • МҲТЭКМнинг 8–9,2 баробари (9 240 000 – 10 626 000 сўм) → 5 балл

Қўшимча мезонлар

  • Ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларига тегишли уй-жой ёки бошқа кўчмас мулк мавжуд бўлмаса → 20 балл
  • “Лабор-миграция” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантлари → 10 балл
  • Чекка ёки олис ҳудудларда фаолият юритаётган мутахассислар ва тиббиёт ходимлари → 5 балл
  • 30 ёшгача бўлган ёшлар → 5 балл
  • Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз она) → 5 балл
  • “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимида рўйхатдан ўтган шахслар → 5 балл

Шу тариқа, турли мезонларга кўра баллар йиғилиб, субсидия олиш учун умумий баҳолаш амалга оширилади.

Субсидиянинг миқдори ва тўлаш тартиби

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидия қатъий 30 млн сўм миқдорида ажратилмоқда.

Бироқ талабгор хоҳишига қараб, субсидия қуйидаги шаклларда ҳам берилиши мумкин:

  • Дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредит суммасининг 15 фоизи миқдорида;
  • Фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддати давомида дастлабки 5 йил ичида 12 фоиздан ошган қисмига.

Кредит суммаси субсидиялар асосида қуйидагича белгиланади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар – 330 млн сўмгача ипотека кредити;
  • Тошкент шаҳри – 420 млн сўмгача ипотека кредити.

Шунингдек, агар дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш варианти танланса, фуқаро 50 млн сўмгача субсидияга эга бўлиши мумкин.

Қайси ҳолларда субсидия рад этилади?

Субсидиялар барча ариза берувчиларга берилавермайди. Қуйидаги ҳолларда субсидия олиш имкони мавжуд эмас:

  • Аризада кўрсатилган маълумотлар белгиланган ижтимоий мезонларга мос келмаса;
  • Тақдим этилган ҳужжатлар ёки маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлса;
  • Илгари имтиёзли ипотека кредити асосида субсидия олган шахслар (ҳатто ўша уй-жой кейинчалик бошқа шахсга сотилган бўлса ҳам) қайта мурожаат қилса;
  • Жорий йил учун ҳудуд бўйича ажратилган субсидия сони тугаб қолса.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+