12 185.110 so‘m

increase

35.560

14 081.110 so‘m

decrease

-6.290

152.580 so‘m

increase

2.140

12 185.110 so‘m

increase

35.560

2 кун аввал
Иқтисодиёт

Уч олим инновацияга асосланган иқтисодий ўсиш назарияси учун Нобел мукофотига сазовор бўлди

Швеция Фанлар академияси 2025 йилги иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотини Жоэл Мокир, Филипп Агион ва Питер Ховиттга топширди. 

Улар инновация ва технологик янгиланишнинг иқтисодий ўсишга туртки берувчи омил сифатидаги ролини илмий асослаб берганлиги учун тақдирланди. 

Мукофот миқдори 11 миллион швед кронаси (тахминан $1,2 млн) бўлиб, унинг ярми Мокирга, қолган ярми эса Агион ва Ховиттга берилади.

Уч олим инновацияга асосланган иқтисодий ўсиш назарияси учун Нобел мукофотига сазовор бўлди
Фото: AI / Pinkod.uz

Жоэл Мокир, Филипп Агион ва Питер Ховитт 2025 йилда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Улар “инновацияга асосланган иқтисодий ўсиш” жараёнини тушунтириб берганлиги учун мукофот билан тақдирланди.

Мукофот миқдори 11 миллион швед кронаси (тахминан 1,2 миллион доллар)ни ташкил этади. Бу йилги Нобел мукофотлари орасидаги сўнггиси иқтисодиёт йўналишига бағишланди.

Академия баёнотида таъкидланишича, олимлар инсоният тарихида иқтисодий ўсиш доимий жараён бўлмаганини, аксинча, узоқ даврлар давомида турғунлик ҳукм сурганини кўрсатишган. Уларнинг ишлари иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш учун доимий эътибор, инновация ва ҳаракат зарурлигини асослаб берган.

Нобел қўмитаси аъзоси Жон Ҳасслернинг сўзларига кўра:

“Жоэл Мокир тарихий кузатувлардан фойдаланиб, технологик инновацияларга асосланган барқарор ўсиш учун зарур омилларни аниқлаган. Филипп Агион ва Питер Ховитт эса ъижодий вайронагарчиликъ (cреативе destruction) жараёнини математик модель орқали тушунтириб берган — бу жараёнда янги ва яхшироқ маҳсулотлар эски маҳсулотларни доимий равишда алмаштириб боради”.

Нобел мукофотлари швед ихтирочиси Алфред Нобел васиятига биноан 1901 йилдан бери топшириб келинади. Иқтисодиёт бўйича мукофот эса кейинчалик — 1969 йилда жорий этилган. Биринчи совриндорлар норвегиялик Рагнар Фрисч ва нидерландиялик Жан Тинберген бўлган.

Олдинги йилларда бу мукофотни Бен Бернанке, Паул Кругман ва Милтон Фриэдман каби машҳур иқтисодчилар қўлга киритган. 

Ўтган йили эса Симон Жонсон, Жамес Робинсон ва Дарон Ажемоғлу мустамлакачилик, давлат институтлари ва мамлакатларнинг ривожланиш даражаси ўртасидаги боғлиқликни ўрганганликлари учун мукофот олган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+