12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 809.130 so‘m

decrease

-12.570

159.440 so‘m

decrease

-0.740

12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

1 кун аввал
Иқтисодиёт

Турли йилларда USAID Ўзбекистонга қанча маблағ ажратган?

2025 йил 1 июль куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио хорижий давлатларга ёрдам кўрсатиб келувчи USAID’нинг расмий равишда тугатилганини эълон қилди. 60 йилдан ортиқ фаолият юритган ушбу ташкилот дунёнинг кўплаб мамлакатларига, жумладан Ўзбекистонга ҳам молиявий кўмак кўрсатиб келган.

Pinkod USAID томонидан турли йилларда Ўзбекистонга ажратилган маблағлар миқдори билан қизиқди.

Турли йилларда USAID Ўзбекистонга қанча маблағ ажратган?
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил 1 июль куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио хорижий давлатларга ёрдам кўрсатиб келган USAID’нинг (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) расман тугатилганини эълон қилди. Ушбу ташкилот кўплаб давлатларга турли миқдорда ёрдам ажратиб келган. Мисол учун 2022-2025 йилларда USAID томонидан Украинага $35 млрддан ортиқроқ маблағ берилган. 

Шунингдек USAID пул ажратган давлатлар орасида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари ҳам бор. USAID’нинг Ўзбекистонга ажратган йиллик маблағлари сиёсий, геосиёсий ва стратегик омиллар таъсирида сезиларли даражада ўзгариб турган.

Pinkod USAID томонидан турли йилларда Ўзбекистонга ажратилган маблағлар миқдори билан қизиқди.

2001 йилда USAID ёрдами 14,51 миллион долларни ташкил этиб, асосий эътибор соғлиқни сақлаш ( $3,13 млн) демократия ($2,89 млн) ва иқтисодий ривожланишга ($2 млн) қаратилган. 

2002 йилда эса АҚШдаги ҳамма ташкилотлар томонидан Ўзбекистонга ажратилган маблағлар рекорд даража — $158,9 млнга етди. Ушбу маблағлар орасида $60,55 млнлик қисми USAID томонидан ажратилган. 

Ёрдамлар асосан Соғлиқни сақлаш (18,61 млн), атроф-муҳит (18,56 млн), демократия (9,59 млн), иқтисодий ривожланиш (7,38 млн), таълим (2,26 млн), инсонпарварлик ёрдами (4,1 млн) соҳаларини қамраб олган. 

Бундай рекорд кўрсаткичлар сабаби 2001 йил 11-сентабр воқеалари ортидан АҚШнинг Марказий Осиёдаги стратегик манфаатлари кучайганлиги билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон АҚШга Хонободдаги ҳарбий базани тақдим этгани учун катта миқдордаги халқаро ёрдам олган бўлиши мумкин. Бу даврда Ўзбекистон АҚШ учун Афғонистонга яқин бўлган стратегик ҳамкор сифатида эътироф этилган.

Инфографика: Pinkod.uz/Диёрбек Қамбаров
Инфографика: Pinkod.uz/Диёрбек Қамбаров

2003 йилда ёрдам 34,4 млн долларга тушган. Маблағлар соғлиқ (8,24 млн), таълим (8 млн), демократия (7,9 млн), иқтисодий ривожланиш (6,16 млн), атроф-муҳит (3,82 млн) ва инсонпарварлик (123 минг) соҳаларини қамраб олди.

Аммо 2005-йигил Андижон воқеаларидан сўнг АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий муносабатларда кескин совиш кузатилди. Натижада USAID фаолиятини кенг кўламда давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлди. 2009 йилда USAID’нинг Ўзбекистонга ажратган маблағи атиги 5 миллион долларни ташкил этди, бу эса 2002-йилги кўрсаткичдан қарийб 30 баробар камдир.

2012 йилда USAID Ўзбекистонга 10,5 миллион доллар ажратди, бунда асосий йўналишлар иқтисодий ривожланиш (4,49 млн), демократия (1,95 млн), соғлиқ (1,87 млн) ва хавфсизлик (494 минг) бўлди.

2013 йилда ёрдам ҳажми 5,93 миллион долларга тушди. Бу йилда USAID ёрдами кам бўлса-да, АҚШ Мудофаа департаменти томонидан Ўзбекистонга 42,34 миллион доллар ажратилгани диққатга лойиқ. Бу Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарадош бўлганлиги, транзит ва логистика имкониятлари билан изоҳланади.

2014 йилда USAID томонидан 8,37 млн, Мудофаа департаменти томонидан эса 28,3 млн доллар ажратилган. 2015 йилда USAID маблағи 7,6 млн бўлса, Мудофаа департаменти ёрдами кескин ошиб, 61,2 миллион долларга етган. Бу йилларда Ўзбекистон АҚШ учун Афғонистон билан алоқаларда стратегик шериклик ролини давом эттирган. 2016 йилда USAID ёрдами 6,13 млн доллар атрофида сақланиб қолган.

2017 йилдан бошлаб USAID’нинг Ўзбекистондаги фаолияти кенгайиишни бошлади. Шу йили 9,85 миллион доллар ёрдам ажратилди. Маблағлар иқтисодий ривожланиш (4,16 млн), соғлиқни сақлаш (3,13 млн), бошқарув ва техник ёрдам соҳаларига йўналтирилди.

2018 йилда бу кўрсаткич 19,62 млн долларга кўтарилди. USAID ислоҳотларга фаолроқ киришди: демократия (6,87 млн), иқтисодиёт (6,63 млн) ва соғлиқ (5,1 млн) асосий йўналишлар бўлди.

2019 йилда ёрдам 15,12 млн долларни ташкил этди. Соғлиқ, демократия, иқтисодий ривожланиш ва таълим соҳалари сақланиб қолди.

2020 йил, пандемия туфайли, USAID ёрдами 28,57 млн долларга кўтарилди. Бу йилда соғлиқни сақлаш соҳасига энг кўп — 12,33 млн ажратилди.

2021–2022 йилларда ёрдам ҳажми сезиларли даражада ошди — мос равишда 38,32 млн ва 43,17 млн доллар. Бу давр USAID’нинг Ўзбекистон билан энг фаол ҳамкорлик қилган босқичи бўлди. Маблағлар таълим, соғлиқ, бошқарув ва иқтисодиётга йўналтирилди.

2023 йилда ёрдам 37,45 млн, 2024 йилда эса 39,08 млн бўлиб, барқарор сақланиб қолди. Бу йилларда ҳам соғлиқни сақлаш, демократия, техник ёрдам ва ижтимоий хизматлар устувор йўналиш бўлган.

2025 йилга келиб эса Доналд Трамп ҳокимиятга келганлиги туфайли барча давлатларга бериладиган ёрдам ҳажми кескин тушиб кетди. Ўзбекистонга шу йил ажратилган маблағ ҳажми 3,88 млнни ташкил этган. 

USAID ёпилиши олдидаги айрим воқеалар ва бунинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёга таъсири ҳақида батафсил бу ерда ўқиш мумкин:


USAID ёпилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+