12 287.310 so‘m

decrease

-22.680

14 644.020 so‘m

decrease

-22.100

158.830 so‘m

decrease

-0.810

12 287.310 so‘m

decrease

-22.680

5 соат аввал
Банк
37

Тошпўлатхўжаев Жамолхўжа Омонхўжа ўғли “Ҳаёт банк” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Тегишли банк йиғилиши 11 февраль куни бўлиб ўтиб, унда Жамолхўжа Тошпўлатхўжаев билан уч йил муддатга меҳнат шартномаси тузилиши белгиланган. 

Бунга қадар у банкда Бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди. 

Тошпўлатхўжаев Жамолхўжа Омонхўжа ўғли “Ҳаёт банк” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
Фото: Hayot Bank

“Ҳаёт банк” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2026 йил 11 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида банк бошқаруви таркибига оид ташкилий масала кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунларига кўра, Кузатув кенгаши қарори билан Тошпўлатхўжаев Жамолхўжа Омонхўжа ўғли 2026 йил 11 февралдан бошлаб “Ҳаёт банк” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Мазкур лавозим бўйича меҳнат (хизмат) шартномаси 3 (уч) йил муддатга тузилиши белгиланди.

Тошпўлатхўжаев мазкур вақтга қадар банк бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритаётган эди.

Ушбу қарор Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Тошпўлатхўжаев Жамолхўжа Омонхўжа ўғли 1980 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Олий маълумотга эга. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Ташқи иқтисодий фаолият” йўналишини тамомлаган, шунингдек, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини битирган.

У банк-молия соҳасидаги меҳнат фаолиятини 2002 йилдан бошлаган бўлиб, ушбу соҳада кўп йиллик амалий тажрибага эга.

Бошқарув раиси ўринбосари сифатида Жамолхўжа Тошпўлатхўжаев банкнинг молия ва ҳисобот департаменти, ғазначилик бошқармаси, кредит портфели мониторинги департаменти, молиявий менежмент бошқармаси, “Қадриятлар” MBU, “Soft-collection” бошқаруви ҳамда стратегик ва ташкилий ривожланиш департаменти фаолиятига бевасита раҳбарлик қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+