12 190.430 so‘m

increase

49.050

14 362.760 so‘m

increase

49.290

162.090 so‘m

increase

1.830

12 190.430 so‘m

increase

49.050

4 соат аввал
Иқтисодиёт
61

Қурилиш вазирлиги биноси яна аукционга қўйилди

Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида жойлашган объектнинг бошланғич нархи 187,2 млрд сўм этиб белгиланган. Мазкур бино бўйича ўтказилган аввалги аукционда “Ўзшаҳар Қурилиш Инвест” компанияси 182,5 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлган эди.

Қурилиш вазирлиги биноси яна аукционга қўйилди
Фото: E-auksion

Давлат активларини бошқариш агентлиги яна бир бор Тошкент шаҳридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги биносини сотувга қўйди. Бу ҳақда E-auksion платформасида маълум қилинди.

Етти қаватли бино Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида, Ўрда массиви томонда жойлашган (ёнида “Туронбанк” офиси ва Ёш томошабинлар театри ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси биноси бор). Бинонинг умумий майдони 11 725 квадрат метрни, унга туташ ҳудуд эса 0,48 гектарни ташкил этади.

Объектда барча коммуникациялар мавжуд — электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация. Харидор объектни шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ офислар ва хизмат кўрсатиш фаолияти учун ишлатиши керак.

Лотнинг янги бошланғич нархи 187,238 миллиард сўм этиб белгиланган. Аукцион 15 май куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.

Лот илк бор 2025 йил ноябрь ойида давлат органлари биноларини хусусийлаштириш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ савдога қўйилган эди. Декабрь ойида ўтказилган аукционда “Ўзшаҳар Қурилиш Инвест” қурилиш компанияси 182,47 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлган

Ўшанда бино 130,3 млрд сўмлик бошланғич нарх билан сотувга чиқарилган. Лотни бўлиб-бўлиб тўлаш имконият ҳам мавжуд бўлган.

Ушбу бино яна нега қайта аукционга чиқарилганининг сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+