12 074.280 so‘m

increase

37.070

14 218.670 so‘m

increase

147.170

160.860 so‘m

increase

1.240

12 074.280 so‘m

increase

37.070

Якин 1 соат ичида
Бозор
8

Тошкентда ижара нархлари қандай ўзгармоқда?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, 2026 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида медиан ижара нархи $550ни ташкил этди. Туманлар кесимида энг юқори нархлар Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасаройда кузатилди: бу ҳудудларда 2 хонали уйлар $650–700, 3 хонали уйлар эса $900–1 000 атрофида ижарага таклиф қилинган. Нисбатан арзон ижара нархлари Бектемир, Сергели ва Учтепа туманларида қайд этилиб, уларда 1–2 хонали уйлар асосан $300–450 оралиғида шаклланган.

Тошкентда ижара нархлари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI/Pinkod.uz

Тошкент шаҳрида уй-жой ижара бозори 2026 йил апрель ойида умумий кўрсаткичлар бўйича барқарор қолди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти OLX платформасидан йиғилган 1,7 млн дан ортиқ эълонлар асосида пойтахтдаги ижара бозорини таҳлил қилди.

Таҳлилга кўра, Тошкентда медиан ижара нархи март ойидаги каби $550ни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йил апрелига нисбатан ҳам ўзгаришсиз қолган.

2026 йил 1 апрелдан уй-жой олди-сотдисида ҳисоб-китобларнинг нақдсиз шаклга ўтказилиши ижара бозорида дарҳол кескин нарх сакрашига олиб келмади. Апрель ойида эълонлар сони ҳам январь–март ойларидаги ўртача 22,6 мингдан 22,8 мингтага ошиб, бор-йўғи 0,8 фоизлик ўсишни кўрсатди.

Бироқ умумий барқарорлик ортида хона сегментлари кесимида сезиларли тафовутлар кузатилмоқда. 1 хонали уйларнинг медиан ижара нархи $400га етиб, йиллик ҳисобда 14,3 фоизга ошган. 2 хонали уйлар эса $550 медиан нарх билан 10 фоизлик ўсиш қайд этган.

Аксинча, каттароқ хонадонлар сегментида нархлар пасайган. 3 хонали уйлар бўйича медиан нарх $700ни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 12,5 фоизга камайган. 4 ва ундан ортиқ хонали уйлар сегментида эса медиан нарх $850 бўлиб, пасайиш 26,1 фоизга етган.

Бу ижара бозорида талаб асосан кичикроқ ва нисбатан арзонроқ хонадонларга силжиётганини кўрсатади. Эълонлар таркиби ҳам буни тасдиқлайди: бозордаги таклифларнинг 59,5 фоизи 2 хонали уйлар ҳиссасига тўғри келади.

3 хонали уйлар эълонларининг улуши 26,8 фоиз, 1 хонали уйлар улуши 10 фоиз, 4+ хонали уйлар улуши эса 3,6 фоизни ташкил этмоқда. Яъни бозорнинг энг фаол қисми айнан 2 хонали хонадонлар сегментида жамланган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори медиан ижара нархлари марказий ва талаб юқори бўлган туманларда сақланиб қолмоқда. Мирободда медиан ижара нархи $800, Шайхонтоҳурда $750, Яккасаройда эса $700 атрофида шаклланган.

Нисбатан арзон ижара таклифлари эса шаҳар чекка ҳудудларида кузатилмоқда. Бектемирда медиан ижара нархи $390, Сергели ва Учтепада эса $400 даражасида қайд этилган.

Нарх динамикаси бўйича айрим туманларда ижобий ўсиш сезилган. Хусусан, Олмазор туманида ижара нархлари йиллик ҳисобда 12,5 фоизга, Мирзо Улуғбек туманида эса 9,1 фоизга ошган.

Шу билан бирга, премиум ҳудудларда нархлар юмшаган. Шайхонтоҳурда ижара нархлари йиллик ҳисобда 25 фоизга, Мирободда 11,1 фоизга, Яккасаройда эса 6,7 фоизга пасайган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+