12 013.400 so‘m

decrease

-36.040

13 831.030 so‘m

decrease

-193.310

163.870 so‘m

decrease

-0.050

12 013.400 so‘m

decrease

-36.040

4 соат аввал
Бозор
143

Тошкентда ижара бозори қандай ўзгармоқда?

Май ойида Тошкентда уй-жой ижарасининг умумий медиан нархи $550 даражасида сақланиб қолди. Бироқ ой давомида бозордаги таклиф ҳажми қарийб 21 фоизга қисқарган. Энг қиммат ижара нархлари Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида шаклланаётган бўлса, нисбатан арзон вариантлар Сергели, Олмазор, Учтепа ва Чилонзорда кўпроқ учрамоқда.

Тошкентда ижара бозори қандай ўзгармоқда?
Фото: AI/Pinkod.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2026 йил май ойида Тошкент шаҳридаги уй-жой ижара бозорини таҳлил қилди. Ҳисоб-китоблар OLX платформасидаги эълонлар асосида шакллантирилган.

Таҳлилга кўра, май ойида Тошкентда уй-жой ижарасининг умумий медиан нархи $550 ни ташкил этди. Бу апрель ойидаги кўрсаткич билан бир хил. 2025 йил май ойига нисбатан эса медиан нарх 10 фоизга юқори бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, бозордаги таклиф ҳажми камайган. Май ойида ижара эълонлари сони 18,1 мингтага тушди. Апрелда бу кўрсаткич 22,8 мингта эди. Яъни бир ой ичида эълонлар сони қарийб 21 фоизга қисқарган.

Таклиф ҳажми бўйича Мирзо Улуғбек тумани етакчилик қилмоқда. Май ойида ижара эълонларининг 16,9 фоизи айнан шу туман ҳиссасига тўғри келган. Кейинги ўринларда Миробод 12,9 фоиз ва Юнусобод 12,6 фоиз улуш билан қайд этилган. Умуман, энг фаол уч туман жами таклифнинг 42,4 фоизини қамраб олган.

Нархлар бўйича эса Миробод тумани энг қиммат ҳудуд сифатида ажралиб турибди. Бу туманда медиан ижара нархи $800 атрофида шаклланган. Мирзо Улуғбек туманида таклиф ҳажми энг юқори бўлса-да, медиан нарх $590 даражасида. Шаҳар бўйича асосий ижара бозори эса кўпроқ $450–500 оралиғида жамланган.

Хона сони бўйича қаралганда, энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада аниқроқ кўринади. 1 хонали хонадонларда энг юқори медиан нарх Мирободда — $600. Энг арзон кўрсаткич эса Олмазорда — $350. Фарқ $250 ни ташкил этган.

2 хонали хонадонларда ҳам Миробод энг қиммат ҳудудлардан бири бўлиб, медиан нарх $700 га етган. Бу сегментда энг арзон ҳудуд Сергели бўлиб, медиан нарх $400 даражасида шаклланган. Яъни қиммат ва арзон ҳудудлар ўртасидаги фарқ $300 ни ташкил қилмоқда.

3 хонали хонадонларда тафовут янада каттароқ. Мирободда медиан нарх $1000 бўлса, Сергелида $450. Бу эса икки ҳудуд ўртасида $550 фарқ борлигини кўрсатади.

4 ва ундан ортиқ хонали уйлар сегментида энг юқори нарх яна Мирободда қайд этилган — $1150. Энг арзон ҳудуд сифатида эса Чилонзор кўрсатилган, бу ерда медиан нарх $500 атрофида. Ушбу сегментда ҳудудий тафовут $650 га етган.

Бозор таркибида 2 хонали хонадонлар асосий ўринни эгалламоқда. Май ойида ижара эълонларининг 59,6 фоизи 2 хонали уйлар ҳиссасига тўғри келган. 3 хонали хонадонлар улуши 26 фоизни ташкил этган. 1 хонали хонадонлар 10,9 фоиз, 4 ва ундан ортиқ хонали уйлар эса 3,5 фоиз улушга эга бўлган.

Йиллик нарх динамикаси сегментлар бўйича турлича шаклланган. 1 хонали хонадонларда медиан нарх $400 бўлиб, ўтган йилга нисбатан 14,3 фоизга ошган. 2 хонали хонадонларда медиан нарх $500, 3 хонали хонадонларда эса $700 даражасида сақланган.

4 ва ундан ортиқ хонали хонадонларда эса нарх пасайган. Ушбу сегментда медиан ижара нархи $800 ни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 20 фоизга камайган. Айрим туманларда, хусусан, Олмазор, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Мирободда бу сегмент бўйича пасайиш кузатилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+