11 847.160 so‘m

increase

52.280

13 843.410 so‘m

increase

157.810

141.440 so‘m

increase

2.770

11 847.160 so‘m

increase

52.280

09 июль, 15:37
Бозор
1015

Тошкентда бир сотих ер нархи 301 млн сўмгача пасайди

Тошкентда 1 сотих ер нархи йиллик ҳисобда 6,4 фоизга пасайиб, 301 млн сўмни ташкил қилди. Бироқ шу даврда бирламчи бозорда хонадонлар 8,1 фоизга, иккиламчи бозорда 9,4 фоизга, пойтахтда ижара нархлари эса 6,9 фоизга қимматлаган. 

Тошкентда бир сотих ер нархи 301 млн сўмгача пасайди

2026 йилнинг биринчи чораги якунига кўра, Тошкент шаҳрида 1 сотих ернинг ўртача нархи 301 млн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 фоизга паст кўрсаткич ҳисобланади.

Марказий банк маълумотларига кўра, пойтахтда ер нархлари сўнгги икки йилда сезиларли ўзгарувчан динамикада шаклланди. 2024 йил бошида 1 сотих ер нархи 370–380 млн сўм атрофигача чиққан бўлса, кейинги даврда пасайиш тенденцияси кучайган.

Регулятор бундай пасайишни шаҳар марказидан узоқроқ ҳудудларда ер таклифининг ошиб бораётгани билан изоҳламоқда. Яъни бозорга кўпроқ ер участкалари чиқиши айрим ҳудудларда нархларга пасайтирувчи босим берган.

Бу ҳолат кўчмас мулк бозорининг бошқа сегментларидаги вазиятдан фарқ қилади. Биринчи чоракда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар нархи ўсишда давом этган. Март ойида бирламчи бозорда хонадонлар нархи доллар индексда 8,1 фоизга, сўм индексда 1,8 фоизга ошган.

Иккиламчи бозорда эса ўсиш суръати юқорироқ бўлиб, хонадонлар нархи доллар индексда 9,4 фоизга, сўм индексда 3 фоизга қимматлашган.

Яъни Тошкентда ер нархлари пасаяётган бир пайтда, хонадонлар бозорида нархлар ўсиши сақланиб қолмоқда. Бу ер участкалари бозорида таклиф ошаётгани, уй-жой бозорида эса талаб ҳали ҳам юқори эканини кўрсатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+